RU

Последние новости

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  30 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди Новости

Расман: “Бухоро” Гесс билан бир йиллик шартнома тузди

Бироз олдин хабар берганимиздек, “Бухоро” клубида бош мураббий ўзгарди.
Мавсумни Тачмурод Агамуродов бошчилигида ўтказган бухороликлар якунда 7-ўрин билан кифояланди. Бу - раҳбариятни қониқтирмаган кўринади. Шунинг учун ҳам туркманистонлик мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилди.

“Бухоро” ФК бош мураббийликка Эдгар Гессни олиб келишга қарор қилди. Бунгача “Андижон”, “Насаф”, “Шўртан” каби жамоаларни бошқарган Эдгар Яковлевич ҳозирда Бухорода бўлиб турибди. Тасдиқланган хабарга кўра, мураббий янги жамоаси билан бир йиллик битимга имзо чеккан.

Айтиш керакки, жамоани биргина Агамуродов тарк этмаган. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Жамшид Саидов, Сергей Захарецкий, Камо Газаров сингари мураббийларга ҳам очиқ эшиклар кўрсатилган.

Фақатгина жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаб келаётган Евгений Антоненко жамоада фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Чемпионат якунига етгач, футболчиларга таътил эълон қилинган. Катта эхтимол билан янги мураббий футболчиларни 5 декабрга йиғишни режалаштирган.

Шунингдек мураббийлар штабига ҳам янгилар жалб этилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика