Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди
16 ноя 2019 15:05
Новости
Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди
Унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Ковачга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган Ханси Флик тайинланганди.
Ханси Флик қўл остида "Бавария" ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос"га қарши ва Бундеслига ўйинида "Боруссия" Дортмунд билан майдонга тушди ҳамда иккала баҳсда ғалаба қозонди.
"Бавария" раҳбарияти қишгача ва катта эҳтимол қишки танаффусдан кейин ҳам Ханси Флик жамоад бошқарувида қолишини таъкидлади.
Ўтказилган иккита ўйин ва ундаги натижа ҳамда жамоа кўрсатган мазмунли футбол раҳбариятда Фликка нисбатан ишонч пайдо қилди. Шу боисдан ҳам клуб раҳбарияти мавсум давомида бошқарувга янги мутахассисни олиб келиш режасидан воз кечмоқчи.
Бу ҳақда "Бавария" расмий сайти клуб бошқаруви кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг гапларига таяниб маълум қилди.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии