Расман: "Астон Вилла" Коутиньони харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгига қадар "Барса"дан ижарага олди
07 янв 2022 14:47
Новости
Расман: "Астон Вилла" Коутиньони харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум сўнгига қадар "Барса"дан ижарага олди
"Астон Вилла" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони "Барселона"дан ижарага олди.
29 ёшли хавбек мавсумнинг қолган қисмини Бирмингем клубида ўтказади. "Барса" матбуот хизматининг хабарига кўра, келишувда ўйинчини мавсум сўнгида харид қилиш ҳуқуқи қўшилган.
Коутиньо "Барселона"га 2018 йилда "Ливерпуль"дан ўтганди. Бразилиялик 2019/20 йилги мавсум "Бавария" таркибида ижара асосида ҳаракат қилган.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Барса" сафида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии