Расман: "Ал Айн" қозоғистонлик футболчининг трансферини эълон қилди
31 янв 2020 15:24
Новости
Расман: "Ал Айн" қозоғистонлик футболчининг трансферини эълон қилди
Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бауржан Исламхан БААнинг "Ал Айн" клуби билан шартнома имзолади.
Исламхан "Ал Айн" сафида 8-рақам остида ўйнайди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 26 ёшли "Қайрат" собиқ футболчиси бундан бироз аввал "Зенит"да ҳам кўрикдан ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бауржан Исламхан "Қайрат"ни эркин агент сифатида тарк этган. Унинг алматиликлар билан тузган шартномаси 2019 йилининг сўнггида якунланган эди ва ўйинчи битимни узайтирмаганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии