Рангник Мактоминейни келажакда "Манчестер Юнайтед" сардори бўлишга қодир деб ҳисоблайди
11 янв 2022 15:43
Новости
Рангник Мактоминейни келажакда "Манчестер Юнайтед" сардори бўлишга қодир деб ҳисоблайди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник "Астон Вилла" (1:0)га қарши Англия Кубоги 1/32 финал доирасидаги ўйинда жамоага ғалабани тақдим этган ярим ҳимочи Скотт Мактоминей ҳақида гапирди.
"Мактоминей - тарбияланувчи, МЮ академиясидан чиққан ўйинчи. Унинг қуввати ақлбовар қилмас даражада. Ҳозирда у голлар уришни ва етакчилик сифатини намойиш этишни бошлади. Агар Скотт икки йилан сўнг жамоа сардорига айланса, бунга ҳайрон қолмайман", - дейди Рангник.
Мактоминей "Астон Вилла"га қарши ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
25 ёшли шотландиялик 2021/22 йилги мавсум "қизил иблислар" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии