Рамос "Реал"га қарши жавоб ўйинида ҳам иштирок этмаслиги мумкин
23 фев 2022 19:37
Новости
Рамос "Реал"га қарши жавоб ўйинида ҳам иштирок этмаслиги мумкин
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши жавоб ўйинигача тикланиши даргумон.
Маълум бўлишича, футболчининг жароҳати аввалгидан ҳам жиддийроқ кўринади.
Манбанинг хабарига кўра, жароҳатнинг қай даражада эканлиги ҳозирча номаълум. Эслатиб ўтамиз, футболчи оғир жароҳатлар туфайли жорий мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборди. Олдинроқ ПСЖ Рамоснинг жароҳатлари билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, у билан шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Рамос айнан "Реал"дан ПСЖ сафига ўтганди. Кўп йиллар давомида "қаймоқранглилар" сафида тўп сурган футболчи 2021 йилнинг ёзида эркин агентга айланди, шундан сўнг у француз клуби билан шартнома имзолади.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии