Рамос: “Менда бошқа илож қолмаганди”
09 фев 2021 20:50
Новости
Рамос: “Менда бошқа илож қолмаганди”
“Реал” сардори Серхио Рамос жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгани ҳақида гапирди.
Ҳимоячи 6-7 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда.
“Операция бўлишим керак эди. Ҳеч ким бундай ҳолатга тушишни истамайди. Яратганга шукур, барчаси яхши ўтди. Бу шифокор тавсияси эди, бошқа иложим қолмаганди.
Операциядан жуда мамнунман ва имкон қадар тезроқ майдонга қайтиш учун қўлимдан келганини қиламан. Бутун шифокорлар жамоасига ажойиб ишлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, дейди Рамос.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи Испания Суперкубоги доирасида “Атлетик”га қарши баҳс олдидан ўтказилган енгил машғулотлар вақтида жароҳатланганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии