Рамос: “Жамоадошларим рақибни менсишмади ва...”
25 ноя 2018 08:08
Новости
Рамос: “Жамоадошларим рақибни менсишмади ва...”
“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лига 13-тури доирасида “Эйбар”дан (0:3) учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Реал” ўз даражасида ўйин кўрсата олмади.Ўзимизни оқлаш учун ҳеч қанақа сабаб йўқ. Рақибимиз бизга таклиф қилган ўйинга дош беролмадик. Ўйин давомида вазиятни ўнглаш имкони бўлмади. Ҳаммаси биз учун омадсиз якунланди. Рақибни табриклаймиз.
Тезлик билан ўйинни таҳлил қилишимиз лозим. Салбий кайфият билан мусобақада қатнашиш мушкул. Жисмоний жиҳатдан бизда ҳаммаси жойида, аммо футболчилар керакли иштиёқ билан ўйнай олишмади”, дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
“Эйбар” 18 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 7-поғонада бормоқда. “Реал” эса 20 очко билан 6-ўринни банд этган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии