Ракитич: "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан фахрланишимиз мумкин"
11 фев 2021 16:28
Новости
Ракитич: "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан фахрланишимиз мумкин"
Эслатиб ўтамиз, илк ярим финал ўйинида "Севилья" рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Севильяликларнинг иккинчи голига Иван Ракитич муаллифлик қилди.
"Бу ажойиб натижа, аммо биз ҳали ҳеч нарса ҳал этилмаганини биламиз. Биз жуда ҳам мамнунмиз ва охиригача курашдик, аммо олдинда Барселонадаги ўйин бор.
Мен голни нишонламадим, сабаби "Барселона"ни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Мен у ерда ажойиб 6 йилни ўтказдим. Гол урганимдан мамнунман, аммо бу атиги муваффақиятимизнинг бир қисми. 1:0 2:0дан кескин фарқ қилади. Биз хурсанд бўлишимиз ва ғалаба қандай қўлга киритилганидан фахрланишимиз мумкин", - дейди Ракитич.
Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 3 мартда "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Испания Кубогининг бошқа ярим финалида эса "Атлетик" (Бильбао) ва "Леванте" жамоалари тўқнаш келади.
Комментарии