Ракитич "Барселона" раҳбариятига бошқа жамоага ўтмоқчи эканлигини айтди
08 фев 2019 14:43
Новости
Ракитич "Барселона" раҳбариятига бошқа жамоага ўтмоқчи эканлигини айтди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ўз клуби раҳбариятига ёзда "Интер"га ўтмоқчилигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгни харид қилганидан сўнг, хорватияликнинг келажаги борасида саволлар пайдо бўлди.
"Интер" Ракитич учун "Барселона"га 30 млн. евро тўлаши мумкин. Хавбекнинг Каталония клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум 30 ёшли футболчи ЛаЛиганинг 21та учрашувида 2та гол уриб, 1та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии