Райан Гиггз: "Раҳбарият мени тўрт ўйинга босс этиб тайинлаган"
27 апр 2014 01:24
Новости
Райан Гиггз: "Раҳбарият мени тўрт ўйинга босс этиб тайинлаган"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган Райан Гиггз "Норвич"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мен бу ғалабадан роҳатландим. Ажойиб кун бўлди. "Манчестер Юнайтед" кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди.
Келажак? Мен ҳозир бошқа нарсалар ҳақида ўйламаяпман. Чемпионатда қолган ўйинлар ҳақида бош қотиряпман. Энди жамоани "Сандерленд"га қарши ўйинга тайёрлашим зарур.
Раҳбарият менга: "Сен тўрт ўйинда жамоани бошқарасан" - деб айтган.
Биринчи ўйинни ўтказиб олдик. Энди учта баҳс қолди. Мен қўлимдан келган барча ишни амалга ошираман.
Комментарии