RU

Последние новости

09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  5 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  4 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  4 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  21 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  3 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  16

Раҳматулло Бердимуродов: “Сафардаги ғалабамизни олдинроқ нишонлашимиз ҳам мумкин эди” Новости

Раҳматулло Бердимуродов: “Сафардаги ғалабамизни олдинроқ нишонлашимиз ҳам мумкин эди”

“Андижон” – “Олмалиқ” (0:2) учрашувида меҳмонлар сафида фаол ҳаракатлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган футболчилардан бири бу – Раҳматулло Бердимуродов бўлди.
Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин биз учун ҳам қийин кечди. Айниқса мезбонлар иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда ўтказди. Биринчи бўлимда эса аксинча уларнинг ўйини кутилганидек чиқмади. Бундан биз унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришдик. Албатта, бу жуда фойдали бўлди. Сафардаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Лекин биласизми биз бундан олдинроқ ҳам сафарда ютишимиз мумкин эди. Чунки “Қизилқум” ва “Шўртан”га қарши баҳсларда мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмаганмиз. Тайёр ғалабани қўлдан чиқаргандик ўшанда. Андижонда эса омадимиз келди деган бўлардим. Футболда кўп нарса омадга ҳам боғлиқ.

- Собиқ мураббийим Бахтиёр Ашурматов ва собиқ жамоадошларимга қарши ўйинда ғолиб чиққанимиз менга унчалик таътимади. Лекин “Олмалиқ”қа ҳам ғалаба керак эди. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Аммо барибир мураббийим ва дўстларим учун хурсанд бўлмадим. Бундан кўра, сафарда “Шўртан”ни ютганимиз яхшироқ эди деб ўйлайман. Лекин Андижонда керакли уч очкони қўлга киритдик.

- Бизга омад кулиб боқди. Қолаверса ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Билардикки, ўйиндан олдин “Андижон”да бош мураббийнинг жамоада қолиш-қолмаслиги сўроқ остида турганди. Бу ҳам қайсидир маънода уларга таъсир ўтказди шекилли. Ўйлайманки “Андижон” бу қийин вазиятдан чиқиб кета олади. Бахтиёр Ашурматов билан олдин бирга ишлаганман. Футболчиларни қандай руҳлантира олишни яхши билади. Ўтган йили “Навбаҳор”нинг йиллик бюджети у қадар катта бўлмасада, курашчан жамоа шакллантирганди. “Андижон”ни ҳам яқин орада юқори ўринларга олиб чиқади деган фикрдаман.

- Ҳозир “Олмалиқ” футболчисиман ва жамоа билан бир йиллик шартномам мавжуд. Қолаверса бу ерда мени ҳамма нарса қониқтирмоқда. Жамоага киришиб кета олдим. Лекин вақти келиб яна Ашурматов билан бирга ишлайман деган умиддаман, - дейди Бердимуродов.


"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика