Рафинья ўйиндан кейин Хавидан узр сўраганини айтди
17 фев 2023 20:49
Новости
Рафинья ўйиндан кейин Хавидан узр сўраганини айтди
"Барселона" футболчиси Рафинья "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда алмаштирилганидан мамнун бўлмаганди.
Ўйиндан кейин футболчи бош мураббийига қилган хатти-ҳаракати учун узр сўраганини айтди.
"Ўйиндан сўнг у билан гаплашиб олдим ва узр сўраш имкониятидан фойдаландим. Мураббийдан, менинг ўрнимга тушган Феррандан узр сўрайман. Аммо барча тушунадики, футболчи кўпроқ майдонда бўлиб, жамоага ёрдам беришни истайди.
Биз ҳам одамлармиз ва баъзида эхтиросларни жиловлай олмай қоламиз. Ўша вазиятда хато қилдим ва бу ерга Хавидан узр сўраш учун келдим. Ишонаман, бундай вазият бошқа бўлмайди", - деди Рафинья.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии