Рафаэль Бенитес: «Севилья»га қарши икки хил ўйнадик»
09 ноя 2015 08:18
Новости
Рафаэль Бенитес: «Севилья»га қарши икки хил ўйнадик»
Ўйин ҳақида
Биз тўпни яхши ушлаб тура олмадик. Ўйинни назорат қилаётгандек тасаввур уйғонди, аслида эса ундай эмасди. Ўз хатоларимиз туфайли рақибнинг ўйинга қайтишига имкон бердик.
Дастлаб ярим соатда ажойиб ўйнадик, «Севилья» фақат стандартларни амалга оширди. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, кейин хатолар бошланди. Дастлаб «Реал» ижросидаги ажойиб ўйинни кўрдим, сўнгра ўйинни назорат қила олмаётган жамоани.
Хамес ва Рамос ҳақида
Нима учун Хамес илк дақиқалардан тушмади? У ҳужумда ажойиб ўйнайди, аммо озгина чаққонлик етишмайди.
Рамоснинг жароҳати мағлубиятга сабаб бўлди демаган бўлардим, сабаби вақт кўп эди. Варан яхши ўйнади, аммо бу ўзгариш ўйинимизга таъсир қилгани аниқ.
Класико ҳақида
Жароҳат олганлар сафга қайтиши учун вақтимиз бор. Бу бошқача футбол бўлади, умид қиламанки жамоа мағлубиятга муносиб жавоб бера олади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии