Рабьо "Ювентус"ни тарк этади
20 окт 2022 13:36
Новости
Рабьо "Ювентус"ни тарк этади
Турин клуби Адриен Рабьо ўрнига бошқа футболчини олиб келишни истаётгани боис жамоасини алмаштиради.
"Юве" "Лацио" футболчиси Сергей Милинкович-Савични афзал кўрмоқда. Рабьо ушбу мавсумда Массимилиано Аллегри қўл остида яхши ўйин кўрсатмоқда. Аммо Италия клуби франциялик футболчи ўрнига 27 ёшли сербиялик ярим ҳимоячи Милинкович-Савични келтирмоқчи.
Милинкович-Савич жорий мавсум А Серияда 10 та ўйинда 10 бор самарадорлик намойиш этди. Унинг ҳисобида Европа Лигасида 4 ўйинда киритилган яна 1 та тўп ҳам мавжуд. Солиштириш учун, Рабьо жами 9 та ўйинда қатнашди ва 2 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии