RU

Последние новости

16:40Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3

Қувондиқ Рўзиев: "Қўқон-1912" билан ҳали келишганим йўқ" Новости

Қувондиқ Рўзиев: "Қўқон-1912" билан ҳали келишганим йўқ"

Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев шу кунларда "Қўқон-1912"нинг машғулотларида иштирок этмоқда.

Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? Бу борада унинг ўзи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди. 

"Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",-  дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим",- дейди Қувондиқ Рўзиев. 

Тез орада батафсил интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика