RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  9 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Қутқарувчи ролидаги қария Новости

Қутқарувчи ролидаги қария

Soccer.ru сайти "Уотфорд" устозига айланган Рой Хожсон ҳақида қизиқарли мақола тайёрлади.

74 ёшли мутахассис яна АПЛга қайтди. Бироқ бу сафар уни жиддий синовлар кутади, чунки жамоа Премьер-лига билан хайрлашиш ҳудудида юрибди.

Умуман олганда, Рой Хожсон узоқ йиллик фаолияти давомида 17 та клуб ва 4 та миллий жамоани бошқарди. Диққат қилинг, у Швеция, Швейцария, Италия, Дания, Норвегия ва Финляндияда ишлади. "Уотфорд" эса қаҳрамонимиз учун Англиянинг 7-клуби. Тажрибали мутахассис Англиядаги фаолияти давомида 198 та ғалаба қайд этган. Демак, Рой тез орада юбилей – 200 талик маррага яқин.

"Бристоль Сити" 

Рой 1982 йилда "Бристол"дан таклиф олади. Бу вақтга келиб у Швециянинг "Хальмстад" клубида самарали тарзда фаолияти юритаётган эди. Унинг бу клубни қабул қилиб олиши катта омадсизликка сабаб бўлади. Қаҳрамонимиз "Бристол"ни 4 ой бошқаради. Жамоа 4-дивизионга тушиб кетади. Шу тариқа, у ўз мамлакатидаги биринчи уринишида катта омадсизликка йўлиқади. 

"Блэкберн Роверс"

"Бристол"дан кетганидан сўнг у Швецияга қайтиб, "Мальмё" билан бир қатор совринларга эга бўлади. У ердан эса Швейцарияга йўл олади. Дастлаб "Ксамакс"да ишлайди, сўнгра миллий терма жамоани бошқаради. 1995 йилда эса "Интер"дан тушган таклифни қабул қилади. 1997 йилда "Блекберн Роверс" уни ортга қайтаради. Диққат қилинг, клуб Хожсон келгунига қадар ўртамиёна жамоа ҳисобланарди. У келгач, "дайдилар" мавсумни 6-ўринда якунлашади ҳамда УЕФА кубоги йўлланмасига эга бўлишади. 

Кейинчалик омадсизликларга йўлиқади ва чемпионатни муваффақиятсиз бошлайди. Натижада, раҳбарият ноябрь ойидаёқ уни истеъфога чиқаради. 

"Фулхэм"

Бу клубда у 2007-2010 йиллар оралиғида меҳнат қилди. Бунга қадар у катта саёҳатга отланганди. Дейлик, Италия ("Интер" ва "Удинезе"), Швейцария ("Грассхопперс"), Дания ("Копенгаген") ва Норвегия ("Викинг")да ишлади. Шунингдек, у Финляндия ва БАА терма жамоа­ларида ҳам ишлади. Нақ 10 йиллик саёҳатни якунлаб, ватанига қайтди. Гап "Фулхэм" ҳақида кетмоқда. Аутсайдер жамоа бошқарувини декабрь ойида қўлга олган Хожсон уни аввалига элитада олиб қолди. Кейинги мавсум эса "Фулхэм" ўсишга эришиб, мавсумни 7-ўринда якунлади ва УЕФА кубоги йўлланмасига эга чиқди. Қизиғи шундаки, унинг жамоаси халқаро мусобақа финалига қадар етиб борди. Хожсон шогирдлари билан УЕФА кубогининг амалдаги соҳиби "Шахтёр", шунингдек, "Ювентус", "Вольфсбург" ва финал мезбони "Гам­бург"ни курашдан четга чиқарганди. Финалда эса таркибида Давид де Хеа, Диего Форлан ва Серхио Агуэро ўйнаган "Атлетико"га қўшимча бўлимларида ютқазиб қўйди. Умуман олганда, Хожсон "Фулхэм"да муваффақиятли йилларни ўтказди.

"Ливерпуль"

2010 йилда Рой "Ливерпуль" бош мураббийи этиб тайинланди. У испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес ўрнини эгаллади. Бироқ Хожсон жамоани кучайтира олмади. Аслида жамоа ўша вақтда ўртамиёна бўлиб қолган ва ботқоқликдан олиб чиқиб кетадиган мутахассис қидираётганди. Хожсон эса бу ботқоқликдан олиб чиқа олмади. "Ливерпуль" АПЛ доирасидаги 22 та ўйиндан атиги 8 тасида ғалабага эришди. Лига Кубогида қуйи лига жамоасидан енгилди. Шу тариқа, қаҳрамонимиз 6 ойдан сўнг жамоа билан хайр­лашди.

"Вест Бромвич"

Қаҳрамонимиз одатда қийин вазиятда қолган жамоаларни қутқариш ишларига қаттиқ бел боғлаган. "Вест Бромвич"даги фаолияти ҳам бундан мустасно эмас. Жамоани 17-ўриндан 11-поғонага кўтарди. Кейинги мавсум "буғулар" 10-ўринни банд этишди. Натижалар ижобий бўлганидан сўнг Англия терма жамоасига таклиф қилинди. 

"Кристал Пэлас"

Рой бобо лондонликларни 2017-2021 йиллар оралиғида бошқарди. У Англия терма жамоасидан кетгач, фаолиятини тугатишни режалаштираётган эди. Кутилмаганда "Кристал Пэлас"дан тушган таклиф унинг фикрини ўзгартирди. Унинг келиши жамоанинг натижаларига ижобий таъсир кўрсатди. Мавсум бошидаги ғалабасиз серияга барҳам берди ва жамоани 11-ўринга қадар кўтарди. Кейинги мавсумлар 12 ва 14 (2 марта)-ўринлардан жой олишди. Кўпчилик Хожсон учун "Кристал Пэлас" сўнгги жамоа бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиришни бошлаганди. Бироқ у ҳозирча тўхтамаслигини намойиш этди.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика