RU

Последние новости

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  5 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  27 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

"Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") лойиҳасига сарфланган миллионлар ўзини оқладими? Новости

"Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") лойиҳасига сарфланган миллионлар ўзини оқладими?

Тажрибали спорт журналисти Аброр Имомхўжаев Championat.asia'нинг "Журналист минбари" лойиҳасида меҳмон бўлди.


Аброр ака "Бунёдкор" лойиҳасига тикилган миллионларнинг ўзини оқлаб, оқламагани тўғрисидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

"Йўқ, маблағ жиҳатидан оқламаган бўлиши мумкин. Лекин, футболнинг ривожи учун катта ҳисса қўшди. Сабаби шундаки, ўзбек футболида 2002 йилдан кейин "Пахтакор"нинг монополияси вужудга келган, "шерлар"га ҳеч ким яқинлаша олмас эди. "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") клуби эса бу ҳолатга чек қўйиб, ички чемпионатда жуда кучли рақобат пайдо қилди.

Иккинчидан, профессионал клуб иш тизимини йўлга қўйиб, бошқаларга ўрнак бўлди. Клуб қандай бўлиши керак, қанақа бўлимлар ишлаши керак қабилидаги саволларга жавоб топиб берди. Маркетинг, менежмент ва матбуот хизматларининг қай тариқа ишлаши кераклигини бошқаларга кўрсатиб қўйди.

Ва энг муҳими, хориждан катта номларнинг олиб келиниши ўз футболи учун ўзига хос "бум" бўлди. Ривалдо, Зико ва Сколари сингари афсоналарни мухлислар ўз кўзлари билан кўришди. Бу томонлама ижобий ҳислатлар кўп. Аммо, юқорида айтганимдек, маблағ жиҳатидан ўзини ҳеч қачон оқламаган".

Маълумот учун, А. Имомхўжаев "қалдирғочлар" тизимида 2007-2020 йилларда (маълум танаффуслар билан) фаолият юритиб, матбуот котиблигидан бош директор ўринбосари лавозимигача кўтарилишни уддалаган.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика