Қозоғистонлик футболчи "Ал Айн"даги дебют ўйинида ассистентликни қайд этди
02 фев 2020 12:15
Новости
Қозоғистонлик футболчи "Ал Айн"даги дебют ўйинида ассистентликни қайд этди
"Қайрат"нинг собиқ футболчиси Бауржан Исломхон БАА Про-Лигаси 15-тури доирасида "Ал Васл"га қарши ўйинда жамоаси таркибида дебют қилди.
Учрашув 5:0 ҳисобида якунланди.
Баҳсдаги сўнгги гол қозоғистонлик хавбекнинг иштирокида содир бўлди. 71-дақиқада майдонга тушган футболчи Жамол Маъруфнинг голига ассистентлик қилди.
27 очко жамғарган "Ал Айн" турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Ал Аҳли"дан 8 очкога ортда қолмоқда.
"Ал Айн"нинг навбатдаги учрашуви 7 февраль куни Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" жамоасига қарши ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии