RU

Последние новости

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Қозоғистон Республикаси Президенти кубогида мезбонлардан шармандали ғалаба Новости

Қозоғистон Республикаси Президенти кубогида мезбонлардан шармандали ғалаба

Қозоғистон Республикаси Президенти Кубогининг учинчи учрагувида Қозоғистон U17 Тожикистон U16ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввалига ҳисобни меҳмонлар очди, Рамз Амрахоновнинг голига Самат Бортай жавоб қайтарди. Ҳисоб 1:1. Ўйин дуранг билан якунланиши мумкин эди. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. Мезбонлар рақиб жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпни қайтарди, иккинчи қаватдаги курашда мағлуб бўлган мезбонлар футболчиси майдонга йиқилди, бу ерда пенальтини ҳеч ким кутмаган эди, аммо ушбу воқеа юз берди ва Ерхан Таласбаев ғалаба тўпини киритди.

Ўйин якунланиши билан Тожикистон терма жамоаси футболчилари ҳакамга ташланишди, қолган кўпчилик йигитлар йиғлашди, бугун ҳакам мезбонларга ён босди. Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ерлан Кожагапанов ўсиб келаётган футболчиларга ҳар қандай услуб билан ғалаба қозонишни ўргатяптими ёки қолганларнинг фикрига тупуриб, ўз иш жойини сақлаб қолмоқчими?

Бу ғалаба туфайли Қозоғистон бронза учун Грузия U17 билан курашади, дуранг бўлганида медаллар учун тожикистонлик йигитлар майдонга тушар эди. Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Кубогининг биринчи учрашувида мезбонлар Қирғизистон U-16дан биринчи голни ўтказиб юборгандан сўнг, олмаоталик ҳакам Рустем Омаров рақиб футболчисини майдонда четлатди ва бу туфайли қирғизлар ўйиннинг катта қисмини камчиликда ўйнаб, 3та гол ўтказиб юборди.

Қозоғистон U-17 — Тожикистон U-16 2:1 (0:1)

Голлар:: Амрохонов 25 (0:1), Бортай 43 (1:1), Таласбаев пенальтидан 80+5 (2:1). (Ушбу ёш тофиасида ўйинлар 80 дақиқа давом этади)


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика