RU

Последние новости

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   0 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  31 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  23 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди Новости

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди

Қозоғистон чемпионатини “ёндирган” Шаҳбоз Умаров — чемпионлик учун кураш, Қозоғистон чемпионатидаги рақобат, кейинги клуби ва нима сабабдан терма жамоага чақирилмаётганининг сабабини айтди

— Чемпионлик ўйинига қандай тайёргарлик кўрдингизлар? — Бугун тарихий учрашув эди. Қозоғистон чемпионатидаги ҳар учрашув жуда қийин кечади. Барча жамоалар курашувчан. Аммо биз бугун ғалаба учун жонимизни беришга ҳам тайёр эдик. Футболчилар билан кийиниш хонасида бугун ғалаба қозонишга мажбур эканлигимизни муҳокама қилган эдик ва якунда ғалаба қозониб, чемпион бўлдик.

  Қозоғистон чемпионатининг даражаси ҳақида гапириб ўтсангиз. Бу ерда рақобат қай даражада?

 — Тўғриси менда кўп жароҳатлар бўлди. Қозоғистондаги биринчи ярим йилни жароҳатим сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Ҳозир ҳаммаси яхши. Миллий чемпионат даражасини юқори баҳолайман. Сабаби биз мавсум давомида бирорта осон учрашув ўтказмадик. 

 Мавсум якунида клуб билан шартномангиз тугайди. Режаларингиз қандай? Кейинги мавсум сизни бошқа клуб ва янги чемпионат сафида кўришимиз мумкинми? 

— Мавсум ҳали якунлангани йўқ. Бизни чемпионатда ва кубок финалида ўйинимиз бор. Ҳозир эмоцияда келажагим ҳақида бирор нарса дейиш қўйишим нотўғри бўлади. Бугун чемпионликни нишонлаяпмиз. Мавсумни тугатиб олайлик, кейин эса яхшилаб ўйлаб кўриб бир қарорга келаман.

Терма жамоадан чақирув олмаётганингизга муносабатингиз қандай? Терма жамоага чақирилмаётганингизнинг сабаби нима деб ўйлайсиз?

 — Мени терма жамоага чақиришди, аммо турли хил сабабларга кўра терма жамоа йиғинларида иштирок эта олмаяпман. АҚШда бўлиб ўтган йиғин ва ўртоқлик учрашувларига чақирув олгандим, бироқ виза билан муаммога дуч келдим ва шу сабабдан йиғинда иштирок эта олмадим. Октябрь ойидаги ФИФА кунларида эса жароҳат(мушаклар жароҳати) сабаб терма жамоамизга ёрдам бера олмадим. 

“Ордабаси” жамоасида мавсум якунланганидан сўнг, агар сизни терма жамоа йиғинларига чақирилишингиз мумкин ва шундай ҳам бўлса таътил муддатингиз кескин қисқариб кетади. Бунга фикрингиз қандай? Осиё кубогига бориш имкониятларингизни қандай баҳолайсиз? 

— Ўзбекистон барчамизнинг ватанимиз ва юртимиз шаънини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиз. Мен терма жамоага боримни беришга тайёрман. Терма жамоа сафидаги катта мусобақаларда иложи борича яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика