RU

Последние новости

11:25АПЛ. Янги мавсумнинг илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  0 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  0 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  15 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3

Қовун тушганда ёхуд Перес ва Бартомеудан водийча ҳангома Новости

Қовун тушганда ёхуд Перес ва Бартомеудан водийча ҳангома

Талабалик чоғимдаги илк мақолам футболдан етти қадам нарида бўлган, ҳикоя жанридаги ижод билан бошланган.
Ўша пайтлар "Тошкент оқшоми" газетасида катта ҳикояларимни босиб чиқишарди. Аммо кейинчалик бари-бир футбол ўз ичига мени тортиб кетди. Биттада иккита ишни бирдек олиб боришга кўзим етмаганлиги учун ўзимни фақат футболга урдим. 3-курсда ўқиб юрган кезларим сессия пайтида ёзган интермедиям учун сал қолса ҳайдалиб кетай дегандим. Бугун ўша даврларни ёдга олдим, одатда 4 минг сўмга уйдан таксида ишга келаман. Бугун 2-йўналишдаги автобусга чиқиб, футболимиз ҳақида хаёл суриб келар эканман, қуйидаги ханда миямга ўрнашиб қолди. Минг сўмга ишхонага етиб келдим, қарасам кўча юзида қовун сотишяпти. Биттасини танлаб неча пул десам, 3000 деган жавобни олдим, боллар есин шу қовунни деб харид қилдим ва автобусда ўйлаганларимга, ҚОВУН ТУШГАНДА дея сарлавҳа қўйдим.

Флорентино Перес ва "Барселона" президенти ханда қилаяпти, водийчасига!

Хосеп Бартомеу: - Перес, мен сизни ўхшатдим...
Флорентино Перес: - Нимага?
Хосеп Бартомеу: - ПФЛга...
Флорентино Перес: - ПФЛ бўлсам нима қилардиз?
Хосеп Бартомеу: Ўйин бошланишига 2 кун қолганда, "Реал"ни ўйинини кейинги йилга чўзворган бўлардим.
Ия-хи-хи-хи

Флорентино Перес: - Мен ҳам сизни ўхшатдим...
Хосеп Бартомеу: - Ҳа, нимага экан?
Флорентино Перес: - Жазирама иссиққа
Хосеп Бартомеу: - Жазирама иссиқ бўлсам нима қилар эдингиз?
Флорентино Перес: - "Барселона"нинг ўйинини соат 16:00га қўйиб, тухумдек қовурилиб пишишингизни бир томоша қилардим...
Ия-хи-хи-хи

Хосеп Бартомеу: - Яна, яначи мен сизни айтайми кимга ўхшатдим?
Флорентино Перес: - Айта қолинг энди...
Хосеп Бартомеу: - Мен Раулни Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчисига ўхшатдим
Флорентино Перес: - Ҳа шундай бўлса нима қилардингиз?
Хосеп Бартомеу: - Умидли, истеъдодли ёш ўйинчи деб Кантерада ўйнатардим
Ия-ҳа-ҳа-ҳа

Флорентино Перес: - Менда яна биттаси бор...
Хосеп Бартомеу: - Ҳа нима экан?
Флорентино Перес: - Мен сизни Футбол Медга ўхшатдим
Хосеп Бартомеу: - Футбол Мед бўлсам нима қилардингиз?
Флорентино Перес: - "Эл Классико" ўтиб олмагунича Суаресга рухсат бермас эдим, Шакира тўйимга бирровга келмаса, Пикега ҳам кўзи хира деб ташхис қўйиб берардим
Ия-ху-ху-ху

Хосеп Бартомеу: - Ман сизни ўхшатдим
Флорентино Перес: - Нимага?
Хосеп Бартомеу: - Калкульяторга
Флорентино Перес: - Калкульятор бўлсам нима қилар эдингиз?
Хосеп Бартомеу: - Сизнинг уйингизда мен, менинг уйимда сиз ютқазиб бериб уч очко ишлаб олардим
Ву-ҳа-ҳа-ҳа

Флорентино Перес: - Мен эса сизни Киндерга ўхшатдим
Хосеп Бартомеу: - Киндер бўлсам нима қилибди, набирангизга едирармидингиз?
Флорентино Перес: - Йўқ, балиқ боқадиган аквариумга солиб, "Ла Лигага" қуръа ташлардим...
Залда хандон кулгу...

Хосеп Бартомеу: - Унда мен сизни Суперкубокка ўхшатдим
Флорентино Перес: - Суперкубок бўлсам нима қилибди, кўтарса Роналду кўтарибди-да!
Хосеп Бартомеу: - Йўқ, мен сиззи ютиб олиб, битта қулоғингизни узиб тувак қилиб қўярдим.
Хи-хо-ҳаааа...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика