RU

Последние новости

18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  0 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  3 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  22 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  45 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  4 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  4 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  9

Қосимов терма жамоага чақирган ва "Пахтакор"да "кетмони учмаган" Наврўзбек Алимов ҳозир қаерда? Новости

Қосимов терма жамоага чақирган ва "Пахтакор"да "кетмони учмаган" Наврўзбек Алимов ҳозир қаерда?

Қорақалпоғистон заминидан Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган футболчилар саноқлини ташкил қилади.

Бердах Алланиёзов кейинчалик Неъматулла Қутибоев, унинг давомчилари Саламат Қутибоев каби футболчилар турли даврларда миллий жамоамиз шарафини ҳимоя қилишган. 2014 йилга келиб яна бир қорақалпоғистонлик футболчи мухлислар эътиборига тушди. Осиё кубоги-2015 мусобақасига тайёргарлик кўраётган термамизнинг май ойидаги йиғинига Миржалол Қосимов бир қатор янги номларни жалб қилди. Улар орасида Наврўз Алимов ҳам бор эди. 1992 йилнинг 25 март куни таваллуд топган Наврўз 2011 йили Азамат Алланиязов "Орол"ни тарк этганидан сўнг, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди. Баланд бўйли, гавдали ҳужумчи айниқса иккинчи қаватларда рақиблар учун анча хавфли эди. Биринчи лигадаги ажойиб ўйинлари ва голларидан сўнг у узоқ вақт Нукусда қолмаслиги аниқ эди.

2012 йили у "Арал"дан Самарқанднинг "Динамо"сига ўтиб кетди. Бироқ жароҳат олди ва кейинчалик операция бўлди. Шундан сўнг футболчи яна Нукусга қайтишга қарор қилди.

2013 йили 21 ёшли ҳужумчи Навоий вилоятининг "Қизилқум" жамоаси билан шартнома имзолади. Биринчи мавсумни ҳужумчи ўртача ўтказди. 15 учрашувда иштирок этган Алимов Самарқанднинг "Динамо" ва Ғузорнинг "Шўртан" жамоалари дарвозаларини ишғол қилди. Шунингдек Кубок ўйинларида "Локомотив- БФК" билан кечган беллашувда ҳам у гол уришга муваффақ бўлди. 

2014 йили Алимов учун жудаям омадли келди

Ҳужумчи Олий лигада 17 ўйинда майдонга тушиб "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан бўлган тўқнашувларда гол уришнинг уддасидан чиқди. Бўйдор ҳужумчи шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назарига тушди ва термага таклиф этилди. Уммонга қарши Тошкентда ўтказилган ўртоқлик ўйинида термадаги дебютини нишонлаган қорақалпоғистонлик футболчи йил давомида 11 та ўртоқлик ўйинида 2 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди. Иордания ва БАА дарвозабонлари Наврўзнинг зарбасини қайтара олишмади. Ўша йили у Осиё ўйинларида ҳам иштирок этиб 2 та ўйинда майдонга тушган эди. 2015 йилда "Пахтакор"га йўл олган Алимов пойтахт клубида кўнгилдагидек тўп тепмади. Ўйин амалиётисиз қолиши ортидан терма жамоада ҳам бошқа кўриниш бергани йўқ. Наврўз 2016 йили фаолиятини "Қўқон-1912" жамоасида давом эттирди. Бироқ унинг Қўқондаги фаолияти ҳам бир текис чиқмади. 2022 йилда бутсаларини "Арал Самали"да михга илган тўп тепар ўтган мавсумда Биринчи лигада "Жайхун" жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлади. У бугунги кунда Биринчи лиганинг бошқа бир жамоаси "Арал академия" жамоасида мураббий сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Интервью. Наврўз Алимов: "Пахтакор"га ўтганим фаолиятимдаги биринчи катта хатоим бўлган. Мени ишонтиришганди"

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика