Қосимов қийин вазиятга тушганини Моуриньюнинг иш жараёнидан мисол келтириб изоҳлади
12 июл 2018 23:24
Новости
Қосимов қийин вазиятга тушганини Моуриньюнинг иш жараёнидан мисол келтириб изоҳлади
- Чиройли голларга бой ўйин гувоҳига айландик. Биринчи бўлим аввалида "Нефтчи" бизга қарши иккинчи рақам остида, яъни қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Уларнинг дарвозамиз томон берган илк аниқ зарбаси голга айланди. Шунга қарамасдан йигитлар иккинчи бўлимда куч топиб, вазиятни ўнглашга эришишди. Танаффусдан кейинги ўйинимиз бизга самара келтирди.
Иккинчи таймда янада чиройли ўйин кўрдик. Энг кераклиги натижага эришдик. Ўйин олдидан таркибда муаммоларга деч келгандик. Ашурматов, Ғофуров ва Райевац бизга ёрдам бера олмади. Қолаверса Мурод Тошматовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Футболда эса икки марказий химоячи алмаштириш осон эмас. Камига яна кутилмаганда қизил карточка олишимиз масалани қийинлаштирди. Аммо жамоамиз ҳакам хуштагин чалингунга қадар бир бўлиб жипслашиб ўйнашди ва кўзланган мақсадга эришишди.
Анвар Ғофуров? Ўтган баҳсда жароҳати бўли туриб ўйнаган ва буни бизга маълум қилмаган. Тажрибали футболчи бундай вазиятда жароҳати бекитиб қаҳрамонлик қилиши керак эмас. Ёш футболчи бўлганида ҳам майли эди. Мураббий қайси футболчида жароҳат борлигини билиши лозим. Анвар Ғофуров эса таваккал қилиб ўйнаган. Шу боисдан ҳам уни алмаштиргандим. Биринчи навбатда соғлиқ, шунингдек, мураббий унинг жароҳати борлигини билса, шунга қараб юкламалар беради ёки махсус дастурда шуғуллантирилади. Унга яхши маънода кескин эътирозлар билдиргандим. Бугун унинг қайдномадан ҳам ўрин олмаганига жароҳат сабаб. Агарда жароҳатини эртароқ маълум қилганида, балки бугунги учрашувга қадар сафга қайтган бўларди.
Қизил карточкадан кейин ўйинни номинал марказий ҳимоячисиз тугатдик? Вақтида Моуриньо ҳам финалда номинал ҳужумчисиз ўйнашига тўғри келган. Футболда бўлиб турадиган ҳолат. Мураббийда доим захира варианти булмоғи лозим. Аҳмадалиев бугун марказда ёмон ўйнамади. Ислом Қобилов четлаштирилганидан сўнг Абдулла ҳам ўйинга ёмон қўшилиб кетмади. Футболчилар доим бир-бирларини тўлдириб туриши керак.
Абдусаломовда бироз ҳаяжон сезилди ва биз бир киши кам ўйнаганимиз ҳам унинг ўзини тўлиқ хотиржам ўйнашига тўсқинлик қилди қайсидир маънода.
Комментарии