RU

Последние новости

19:45Суперлига. "Андижон" - ОКМК (матнли трансляция)  20 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 19:13Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" - "Хоразм"  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси Новости

Қорақалпоғистонда ёш мини футболчилар мусобақаси

Нукус шаҳрида 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг очиқ турнири бўлиб ўтди.
“Соғлом бола йили”га бағишлаб уюштирилган мазкур мусобақанинг дастлабки босқичида 12 та жамоа тўрт гуруҳда иштирок қилди.

Сўнгра,  гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар олимпия тизимида баҳсларни давом эттиришди. Учинчи ўрин учун кечган учрашувда “Байтерак-1” (Нукус шаҳри) ва “Тахиатош-2”(Тахиатош шаҳри)  жамоалари ўзаро куч синашишди. Бу ўйинда нукуслик ёш футболчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллашди. Ҳал қилувчи ўйинда  “Жайҳун”(2-сон БЎСМ, Нукус шаҳри) ва 2-сон БЎСМ терма жамоаси (Нукус шаҳри) рўпара келишди. Бу учрашувда терма жамоа аъзоларининг қўли балан келди, 2:0. Натижада, улар турнир ғолиби бўлишди. “Жайҳун” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи қаторидан жой олди.

- Мусобақамиз юқори савияда ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров. – Ўйинларни федерациямиз томонидан тасдиқланган малакали ҳакамларимиз бошқариб боришди. Турнирнинг ташкил этишдан асосий мақсад, мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини қизиқарли уюштиришга қаратилганди. Ишончимиз комилки, кўзлаган ниятимиз амалга ошди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика