RU

Последние новости

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

Қўқонликларнинг ёқимтойига айланган йигит ёхуд Дониёр Усмонов билан суҳбат Новости

Қўқонликларнинг ёқимтойига айланган йигит ёхуд Дониёр Усмонов билан суҳбат

Олий лига йўлланмасини расмийлаштирган “Қўқон-1912” иккинчи босқич арафасида ўз таркибига Дониёр Усмоновни қўшиб олди.
Шунда кўпчилик мухлислар бу трансферга шунчаки қаради холос. 20 ёшли ҳужумчи қисқа фурсат ичида “Қўқон-1912”нинг ўйинига мослашиб кета олди ва бугунги кунда маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Ҳуқуқий жиҳатдан Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли бўлган футболчини келаси йил ҳам қўқонликлар ўз сафида кўришни истамоқда. Бу бежиз эмас албатта. Боиси Усмонов иккинчи босқич тўпурари бўлишга жуда яқин турибди. Ортда қолган 14та ўйинда Дониёр ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди.

Яқинда Қўқонга қилган сафаримиз чоғида иқтидорли футболчи билан учрашиб, танишдик.  Қуйида у билан ўтказган суҳбатимизни ўқишингиз мумкин.   



- Дониёр, авваламбор “Қўқон-1912” таркибида қандай пайдо бўлганингизни айтиб берсангиз. Бу бизнингча бош мураббий билан боғлиқ холат бўлса керак. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа. Таклиф Рустам Абдуллаевдан бўлганди. У киши билан хабарингиз бўлса, илгари “Локомотив”да бирга ишлаганмиз. Имкониятларимни яхши биларди. Шунинг учун менга таклиф билан чиқди. Ўзаро келишувга кўра, мавсум сўнггига қадар ижарада ўйнайдиган бўлдим.  

- Кўпинча футболчилар жамоасини ўзгартирса, аввалгидек ўйнаб кетиши қийин кечади. Сизда бу ҳолат аксинча юз берди. Шу боис “Қўқон-1912”га келиб адашамадим деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, Қўқон жамоасига келиб хато қилмадим. Ўйинимда ўсиш бўлди, менимча. Лекин “Локо”да ҳам ишларим ёмон эмасди. У ерда яратиб берилган шароитлар ҳам юқори даражада бўлган. Қўқонда эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши менга ҳузур бағишлайди. Уларни хурсанд қилиш учун гол уришга интиламан. Ишқибозлар эса тинимсиз далда бўляпти. Бу эса менга ишонч бағишлайди. Футболчи учун муҳими ҳам шу бўлса керак.

- Деярли ҳар бир ўйинни голсиз тарк этмаяпсиз. Айтингчи бунга қандай эришмоқдасиз?
- Тўғрисини айтсам, ҳар бир ўйинда гол уришни мақсад қиламан. Имкон қадар тўпурарлар рўйхатидан ўрин олишга интиламан. Бу орқали эса олий лига клубларида қизиқиш уйғотишни истайман. Аслида ҳужумчини урган голлари танитади. Вазифаси ҳам гол уришдир.

- Биринчи лигада илк бор ўйнамоқдасиз. Бу сизга қандай туюлмоқда?
- Ҳа, бунгача асосан ёшлар лигасида ўйнаганман. Биринчи лигада ўйнаш эса қизиқарли экан. Қолаверса бу ерда жамоа олдига аниқ мақсад қўйилган. Уни бажариш учун ҳар бир ўйинга юқори дажарада тайёргарлик бўлади. Жамоалар савияси ҳам бирмунча баланддек кўринади. 

- Қисқа фурсат ичида янги жамоангизга бунчалик ижобий мослашиб кетишингизнинг сири нимада?
- Бу борада аввало жамоадаги футболчилар ўртасидаги аҳилликни айтган бўлардим. Ҳамма бир-бирга ёрдам беради. Тўғриси ўзим ҳам бунчалик тез кўникиб кетишимни кутмагандим. 

- Бу борада сизга кўпроқ ким ёки нима ёрдам бермоқда?
- Бош мураббий керакли маслаҳатларни бериб туради. Футболчилар орасида кўпинча Анвар Раҳимов менга йўл-йўриқ кўрсатади. Умуман айтганда клубда барча футболчилар билан муносабатим аъло даражада.



- Қатор голлар уришингизда кўпроқ қайси жамоадошларингизни ҳиссаси катта бўляпти?
- Бу борада яққол бир футболчини номини айтиш қийин. Клуб манфаатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, голни ким уриши муҳим эмас. Асосийси жамоа ғалаба қозонса бўлгани. Мен кўпинча марказий ва қанот ярим ҳимоячиларининг ажойиб пас узатишларидан сўнг голлар уряпман. Лекин ҳамма қўллаб-қувватламоқда. Бунинг учун барчага миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Жамоа кейинги йил олий лигада ўйнайдиган бўлди. Қўқонликлар келаси мавсум ҳам сизни жамоада кўришни истамоқда. Ўзингиз қандай йўл тутмоқчисиз? Бу борада ҳомаки режалар бўлса керак?
- Кейинги мавсум қаерда ўйнашимни раҳбарлар ҳал қилади. Ўзимга қолса “Қўқон-1912”да қолиб, яна шу ерда ўйнамоқчиман. Агарда “Локо”га қайтиб яна ёшлар лигасида ўйнасам, ўсмай қолишим аниқ. Шунинг учун “Қўқон-1912”да қолишни истардим. Лекин бу менинг қўлимда эмас.

- Сизнингча шу кунгача қайси ўйин жамоангиз учун қийин кечди?
- Осон учрашувлар йўқ. Ҳамма ўйин қийин бўляпти. Энг қизиқарли ва мураккаб ўтган учрашув деб эса “Шўртан” билан сафарда ва уйда ўтказган баҳсимизни айтган бўлардим. Қолаверса “Машъал-2”га қарши учрашув ҳам жуда мураккаб кечди.

- Шу кунгача 15та гол урдингиз. Мавсум сўнггига қадар қандай кўрсаткич қилмоқчисиз?
- Ҳаммаси Яратгандан. Табиийки қолган икки учрашувда ҳам ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Лекин яна камида 2та гол урсам ёмон бўлмасди.

- Кўпчилик сизни қўқонлик йигит деб билади. Шунга аниқлик киритиб ўтсангиз?
- Отам қўқлонлик. Кейинчалик пойтахтга кўчиб кетиб ўша ерда турмуш қурган. Мен Тошкентда туғилганман. Бу ерда қариндошларимиз кўп. Улар мени меҳмонга таклиф этиб туришади. Шунинг учун Қўқонда ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- “Локо” таркибига қачон бориб қолгансиз?
- Жамоа олий лигага чиққан йили ёшлар жамоасига қабул қилинганман.

- Амалдаги шартномангиз қачон ўз кучини йўқотади?
- Яна уч йил қолди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика