Қўқондаги “Марказий” стадион ёритиш тизими яхшиланди
20 мар 2023 20:20
Новости
Қўқондаги “Марказий” стадион ёритиш тизими яхшиланди
“Қўқон-1912” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадион ёритиш тизими янгиланди.
Илгари мазкур стадион ёритиш тизими кўрсаткичи 200 люксга ҳам етмас эди. Куни кеча ўйингоҳ прожекторларига янги замонавий лампалар ўрнатиш ва созлаш ишлари якунланди.
19-март куни Лига мутахассиси ёритиш тизимини ўлчаш ишларини ўтказди. Эндиликда “Марказий” стадион прожекторлари ёруғлиги 1400 люксдан ошди. Ушбу стадион бундан буён халқаро расмий учрашувларни ўтказиш учун прожектор бўйича минимум талабга жавоб беради.

championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии