RU

Последние новости

16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  5 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  7 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12

Қўқонда юлдузлар жам бўлганда Новости

Қўқонда юлдузлар жам бўлганда

Аввал хабар берганимиздек 9 май жума куни Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасида хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шоу учрашув ташкил этилди.
ХОТИРА ТУРНИРИ
Динамо - Фарғона фахрийлар жамоаси 0:1 (0:1)
Янгиқўрғон.
Марказий стадиони.
Ҳакам: Нодир Тошматов
Голлар: Нўъмон Ҳасанов (32)
"Динамо": Диёр Носиров, Азиз Носиров, Рўзмат Усмонов, Имомали Турсунов, Дониёр Фозилов, Ҳошим Шокиров, Ойбек Аҳматов, Фаҳриёр Ўринбоев, Аброр Раҳмонов, Таваккал Абдураҳмонов, Азамат Турсунов.
Захира: Омонжон Ўринбоев, Акбар Маҳмудов, Муҳаммад Ортиқов, Илҳом Ибрагимов, Анвар Холмирзаев, Алишер Юлдашев.
Бош мураббий: Хушбек Қосимов.
Фарғона фахрийлар жамоаси: Хислат Чилматов, Жаҳонгир Чилматов, Сергей Лебедев, Асад Дўрмонов, Мухтор Қурбонов, Шерзод Қўчқоров, Баҳром Ҳайдаров, Нўъмон Ҳасанов, Шерзод Раимжонов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Умид Исоқов, Рустам Дўрмонов, Муҳаммадқодир Абдуллаев...
Бош мураббий: Баҳром Ҳакимов.





Унда Фарғона иккинчи лигаси иштирокчиси Динамо ва Фарғона фахрийлар жамоаси қарама-қаршилигига гувоҳ бўлдик. Туманда бундай шоу учрашувни ташкил этилгани маҳаллий мухлисларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўйин қизиқарли ва шу билан бирга дўстона руҳда кечди. Динамо ёшлари ўзларини кўрсатишга уринган бўлса-да, фахрийлар ҳам енгилишни истамади ва ҳужумкор руҳда ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фахрийлар жамоасини майдонга таниқли боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев сардор сифатида бошлаб тушди. 7-рақам соҳиби олдинги чизиқда Умид Исоқов билан бирга ўйнади.





Учрашувда Нўъмон Ҳасанов томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

Дарвоқе, учрашув шоу бўлгани учун ҳам ҳар бир бўлим 25 дақиқадан иборат бўлди. Танаффус вақтида туман ҳокими сўзга чиқиб йиғилганларни хотира ва қадрлаш куни билан табриклади ва фахрий ўйинчиларнинг таклифга лаббай деб жавоб бергани учун миннатдорчилик билдириб уларнинг айримларига зарбоф тўн кийдирилди. Тоҳир Кападзе, Нўъмон Ҳасанов, Сергей Лебедев шулар жумласидандир.

Учрашувдан сўнг ҳар иккала жамоа аъзолари дўстона руҳда бир-бирларига қўл бериб ўйин учун миннатдорчилик билдирди ва эсталик учун суратга тушишди.





Исломбек Рустамбеков Янгиқўрғон туманидан махсус.   
Фото: Нодирхўжа Юлдашев  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика