RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Қўқон-1912": Ёшларимизнинг кетма-кет учинчи ғалабаси Новости

"Қўқон-1912": Ёшларимизнинг кетма-кет учинчи ғалабаси

Бугун ёшлар лигасининг 4-тур ўйинлари старт олди. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бугун ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.
Кичик дерби мухлисларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Чунки ёшлар жамоамиз жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонида илк расмий ўйинини ўтказди.

“Андижон”га қарши кечган баҳсда битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. 78-дақиқада Абдуқаҳҳор Ўктамов меҳмонлар жарима майдони ичида юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди – 1:0.

Учрашувда бошқа гол кузатилмади. Шу тариқа ёшлар жамоамиз кетма-кет учинчи ғалабасини танътана қилди.
Ёшларимиз кейинги турда сафарда “Олмалиқ” билан куч синашади.

“Қўқон-1912” – “Андижон” 1:0 (0:0.)
Қўқон. “Марказий” стадиони.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков (Тошкент), Қаҳрамон Собиров, Нодир Тошматов, Рустам Толибжонов (Қўқон).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев.
Гол:
Абдуқаҳҳор Ўктамов, 78.
“Қўқон-1912”: 1.Руслан Матниёзов, 6. Равшан Ҳайдаров, 7.Азамат Турсунов (11.Абдуқаҳҳор Ўктамов,), 10.Иқболжон Маликжонов, 14. Авазхон Маматхўжаев (23.Дадахон Сулаймонов, 87), 15.Маъруф Зокиржонов (21.Достон Мелиқўзиев, 46), 17.Исмоил Охунжонов, 19.Қаҳрамон Маҳаммаджонов (9.Лазизжон Назиров, 86), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (8.Бахтиёр Абдубаннонов, 90), 26.Хуршид Мухторов, 27.Шохруҳ Холматов.
Захира: 16.Ислом Абдуллаев, 25.Аъзамжон Самижонов.

“Андижон”: 12.Баракатилло Исроилов, 3.Бобур Ўришев, 7.Шохсултон Парпиев (25.Билол Шарофиддинов,), 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Виталий Зотеев (33.Камрон Муҳаммаджонов, 85), 14.Аброр Комилов, 17.Акбар Ходжаев, 19.Рўзивой Абдуғаффоров, 31.Дониёр Усмонов, 45.Артур Маматказин (С), 99.Асрор Раҳмонов (21.Фарруҳ Мирзаев, 82).
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Бекмуродов, 28. Хуршид Мухторов, 37. Исмоилжон Охунжонов, 57. Дониёр Усмонов, 66.
Четлатиш: Бобур Ўришев, 66 (иккинчи сариқ).


"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика