RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  236 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

"Қўқон-1912": Ёшларимизда бу сафар дуранг Новости

"Қўқон-1912": Ёшларимизда бу сафар дуранг

Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшлар жамоамиз йиғин давомида синов-назорат ўйинларига ҳам эътибор қаратмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, бундан бир ҳафта илгари Қўқонда ёшлар жамоамиз “Нефтчи” ёшлар жамоаси билан куч синашганди. Муҳриддин Мамасолиевнинг ягона голи учрашувда ёшларимизнинг ғалабасини таъминлаганди.

Ҳар иккала томон ҳам ўзаро келишувга асосан кеча Фарғонада жавоб учрашувини ўтказди. Биринчи бўлимда Ҳошим Шокиров яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:0.

Иккинчи таймнинг бошларида эса “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ҳисобни тенглаштиришга эришди. Иқтидорли футболчи Муҳаммаданас Ҳасанов ўзини кўрсатди – 1:1.

Учрашувда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа баҳс поёнига етди.

Айтиш лозимки, Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги ёшлар жамоамиз 29 январь куни старт оладиган Фарғона ҳоким Кубоги турнирида иштирок этади.   

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” 1:1

Фарғона. Футбол мактаб интернати.

Ҳакамлар:
Равшан Кападзе, Қаҳрамон Собиров, Хуршид Мелиқўзиев.

Голлар: Ҳошим Шокиров, 39. Муҳаммаданас Ҳасанов, 49.

“Нефтчи”: Алишер Пахритдинов (С), Сардор Қулматов, Дониёр Фозилов, Таваккал Абдураҳмонов, Алишер Файзуллаев, Ислом Тошпўлатов, Ҳошим Шокиров, Жаҳонгир Дадабоев, Анвар Аминжонов, Фарҳод Жалилов, Равшан Тоҳиров.

Захирадан тушганлар: Карим Мамадалиев, Шаҳбоз Мўминов, Фазлиддин Қосимжонов, Ризо Айвазов, Аброр Раҳмонов, Муҳаммад Мамашокиров, Отабек Мамажонов.

Бош мураббий: Баҳром Ҳайдаров.

“Қўқон-1912”: Муҳиддин Аҳмедов, Исмоил Охунжонов, Иқбол Маликов, Достон Мелиқўзиев, Равшан Ҳайдаров, Аъзамжон Самижонов, Азамат Турсунов, Ойбек Эрматов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Муҳриддин Мамасолиев (С), Сардор Исоқов.

Захирадан тушганлар: Ислом Абдуллаев, Абдуқаҳҳор Ўктамов.

Бош мураббий: Муҳсин Низомиддинов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика