RU

Последние новости

13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  8 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  23 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  12 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  15 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2

"Қўқон-1912": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди Новости

"Қўқон-1912": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Ёшлар лигасининг 1-турида "Қўқон-1912" "Насаф" билан куч синашди.

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. Учрашувдаги биринчи ҳужумни Муҳаммаданас Ҳасанов гол билан якунлади. 10-дақиқада Шароф Муҳиддинов ўзига яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. 21-дақиқада Музаффар Абдуллаев жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

25-дақиқада  Дилшод Баратов ажойиб зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. 29-дақиқада Бобур Абдухолиқов дарвозабонимиз билан бирга-бирга вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо унга бироз тезлик етишмади. Музаффар Абдуллаев ўз вақтида югуриб чиқиб хавфни бартараф этди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Баратовнинг боши билан берган зарбасини меҳмонлар посбони аранг қайтариб қолди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 53-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 54-дақиқа Достон Мелиқўзиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди Унинг зарбаси йўлига мезбонлар посбони тўғаноқ бўлди. 63-дақиқада Андрей Сидоровнинг жарима майдончаси ичида туриб берган зарбасини “Насаф” дарвозабони қайтариб қолди. 68-дақиқада Собир Ҳамидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолганига қарамай, рақиб дарвозасини ишғол этди. Бош ҳакам голни инобатга олмади.

Қолган дақиқаларда вакилларимизда бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо футболчиларимиз ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Шу тариқа ўринбосарларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди.

 

ЁШЛАР ЛИГАСИ
1-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) – 2:1 (2:1)
Ҳакамлар:
А. Эргашев, Р. Копазде, Ш. Аъзамов, Қ. Собиров.

Назоратчи: Алишер Абдуллаев.

Голлар: Муҳаммаданас Ҳасанов -1, Дилшод Баратов -25. – Шароф Муҳиддинов-10.

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 10. Аброр Раҳмонов (11. Абдуқаҳҳор Ўктамов-83), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (8. Иброҳим Мухторов-71), 19. Достон Мелиқўзиев (17. Андрей Сидоров-55),  22. Муҳаммаданас Ҳасанов (, 26. Рамзбек Исақов-90), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Иброҳим Раҳимов (70.  Собир Ҳамидов-59), 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Иброҳим Усмонов.

“Насаф”: “Насаф”: 44. Музаффар Шарипов, 4. Акмалжон Олимов (38. Худоёрхон Сагдуллаев-68), 7. Сирожиддин Қўзиев, 10. Ислом Рашидхонов, 14. Шароф Муҳиддинов (9. Алфайзи Неъматов-77), 16. Бобур Абдухолиқов, 19. Сайдулло Раҳматов (34. Шерзод Насруллаев-82), 27. Дилшод Саитов (33. Муҳриддин Зоиров-88) 28. Сардор Садуллаев, 29. Акмал Мозговой, 42. Жасур Жумаев.
Захира: 30. Азизхон Исақов, 22. Жавоҳир Шокиров, 32. Наврўзхон Саидов.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика