RU

Последние новости

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  2 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  12 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби! Новости

“Қўқон-1912” – “Вилоят ҳоким кубоги-2019” соҳиби!

Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳар доим шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган. “Вилоят ҳоким кубоги-2019” финали ҳам шундай тарзда ўтди.

Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. 10-дақиқада рақиб дарвозасида хавфли вазият вужудга келди. Вакилларимиз жарима тўпидан кейин комбинация ижро этишди. Холмуҳаммедовдан тўпни қабул қилиб олган Маматхўжаевнинг кучли зарбасини “Нефтчи” посбони қайтаришга эришди. Таймнинг қолган дақиқалари ҳам “дерби”га хос шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Гоҳ у гоҳ бу жамоада тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда жамоалар оқсашди. 42-дақиқада рақиб жарима майдончасида рақибларидан илдамроқ ҳаракат қилган Тимур Усмонов дарвоза томон зарба берди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.

Иккинчи бўлим бошланишида футболчиларимиз ҳисобни очишди. “Нефтчи” ўйинчисининг қўпол хатосидан кейин Тимур Усмонов рақиб дарвозасини ишғол этди. 57-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 69-дақиқада футболчиларимиз ижросида чиройли комбинация кўрдик. Бердиевнинг зарбасидан кейин Турдалиев маҳорат кўрсатди. 81-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Тананниг зарбасига аниқлик етишмади.
Қолган дақиқаларда томонлар ҳарчанд ўринмасин, ягона гол учрашув тақдирини ҳал этди ва “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2019” ғолибига айланди. Қўқонликлар 2017 йилда ҳам ушбу совринни қўлга киритишганди.

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
Финал
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Александр Буров, Бахтиёр Шавкатов, Олим Тўйчибоев.
Гол: Тимур Усмонов - 48
“Қўқон-1912”: 71. Боян Кнежевич, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 95. Тимур Усмонов.
Захира: 77. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 11. Тимур Ҳакимов,  41. Недо Туркович, 55. Суҳроб Неъматов,  78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Милош Николич.
“Нефтчи”: 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Миржалол Неъматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 5. Даврон Маматов, 6. Жамшид Қобулов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 18. Абдужамол Маназаров, 20. Диёр Ирматов, 44. Отабек Зокиров.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика