RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

"Қўқон-1912" сафарда 8та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими? Новости

"Қўқон-1912" сафарда 8та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими?

Бугун олий лиганинг 26-тур баҳсларига старт берилади. Бугун кун тартибидан битта ўйин ўрин олган ва бунда "Локомотив" "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

"Локомотив" чемпионлик сари дадил одимламоқда ва буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Катта эҳтимол билан "темирйўлчилар" бу мавсум ҳам бош совринни ўзларида сақлаб қолишади. Бугунги ўйин ҳам "Локо" учун муҳим аҳамиятга эга, чунки ғалаба майдон эгаларини чемпионлик сари яна бир қадам яқинлаштиради. 

Бу ўйин "Локо" учун иккинчи давра ҳисобидан ўз майдонидаги бешинчи учрашув бўлади. Жамоа аввалги тўртта баҳснинг иккитасида зафар қучиб, бир бор дуранг ўйнаган ва бир марта ютқазиб қўйган. "Локомотив" уйда "Навбаҳор" ва "Шўртан"дан устун келган, "Машъал" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Пахтакор"дан мағлуб бўлган. 

Биласизми? "Локомотив" кетма-кет охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Жамоа "Пахтакор"га имкониятни бой берганидан сўнг "Обод", "Навбаҳор" ва "Қизилқум"дан устун келди. 

Факт: "Локомотив" охирги иккита учрашувда гол ўтказгани йўқ, бунинг устига жамоа рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритди. 

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа биринчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этаётганди. Шундай бўлдики, қўқонликлар қаторасига 11та беллашувда мағлуб бўлишмади. Аммо иккинчи даврада жамоа унчалик ўзини кўрсата олмаяпти. "Қўқон-1912" иккинчи даврада 10та учрашувда майдонга тушиб, шундан тўрттасида ғалабага эришди. 

Биласизми? "Қўқон-1912" иккинчи даврадаги ғалабаларини уйдаги ўйинларда қўлга киритди. Жамоа Қўқонда "Обод", "Нефтчи", "Шўртан" ва "Навбаҳор" клубларидан устун келди.   

Факт: "Қўқон-1912" сафар учрашувларида сўнгги бор 8-турда ғалаба қозонган. Ўшанда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Ғузорда "Шўртан"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтишганди. Шундан кейин жамоа сафарда 8та ўйин ўтказган бўлса, бошқа ғалаба қозонгани йўқ. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика