RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  7 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Қўқон-1912”: Қаршидаги йирик ғалаба ёшларимизни пешқадамга айлантирди Новости

“Қўқон-1912”: Қаршидаги йирик ғалаба ёшларимизни пешқадамга айлантирди

Кеча ёшлар лигасининг 3-тур ўйинлари старт олди.

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси чемпионатдаги иккинчи расмий ўйинини ҳам сафарда ўтказди. 

Шунга қарамай ёш қўқонликлар номдор рақиб қаршисида ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча учрашувнинг илк дақиқалардан ҳужумга астойдил эътибор қаратиб, ғалаба сари дадил харакат қилди. 

Учрашувнинг 23-дақиқасига келиб бу ўз самарасини берди. Ўнг қанотда мезбонлар ўйн қоидасини бузди. Жарима тўпини чапақай футболчи Маъруф Зокиржонов усталик билан бажарди. “Насаф” посбони ушбу вазиятда тўпни қайтаришга ожизлик қилди – 0:1. 

Голдан руҳланган “Қўқон-1912” ёшлари яна бирин-кетин ҳужум ташкил эта бошлади. 32-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, таблони 0:2 кўринишга келтирди. 

Биринчи бўлимда бу ҳаммаси эмас эди. Аниқроғи 37-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни янада йириклаштириб, ғалабани расмийлаштирди. Энди катта сахнага Авазхон Маматхўжаев чиқди. Иқтидорли футболчи ўзининг аниқ зарбаси билан жамоасининг учинчи голини киритишга эришди - 0:3. Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олди. 

Иккинчи бўлимни эса қўқонликлар ҳотиржамлик билан ўтказиб, кўпроқ ўйин сифатига эътибор қаратди. Очиғини айтганда, шу куни ёшлар жамоамиз бундан-да йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо футболчиларимизга кўп вазиятларда совуққонлик етишмади. 

Ҳа, айтганча Зафар Холмуродов бошқарувидаги “Насаф” ёшлар жамоаси ҳам мағлубиятдан қутилиб қолиш учун астойдил тер тўкди. Айниқса марказий ярим ҳимоячи, жамоа сардори Акбар Муродов кўпинча ҳужумларни ташкил этиб турди. Дарвоқе, мазкур футболчи учрашувнинг 77-дақиқасида ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб майдоннни тарк этди. Табиийки бу ҳам мезбонларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Аммо ўйинда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, энди ёшларимиз тақвимга кўра 10 апрель куни ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади.    

Ёшлар лигаси, 3-тур. 

01.04.2015.

«Насаф» – «Қўқон-1912» – 0:3 (0:3). 

Қарши. “Насаф” ФМ стадиони. 84 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,3, А. Калинин – 8,4, З. Элибоев – 8,2, Р. Абдувоҳидов – 8.

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Маъруф Зокиржонов (23), Муҳаммаданас Ҳасанов (32), Авазхон Маматхўжаев (37).

“Насаф”: 1. Алибек Туробов, 4. Самандар Очилов (22. Сардор Садуллаев, 72), 7. Сирожиддин Қўзиев (14. Бобир Абдухолиқов, 46), 9. Дилшод Хушбаков, 16. Ислом Кенжабоев, 23. Достон Бердиқулов (33. Ботиржон Тўраев, 46), 27. Акбар Муродов (С), 29. Жаҳонгир Қурбонбоев (10. Ислом Рашидхонов, 46),  34. Шароф Муҳиддинов, 35. Раҳимбек Жавлиев (28. Шаҳриёр Имомхўжаев, 77), 38. Дониёр Нарзуллаев (19. Дадажон Маматқулов, 78).

“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниёзов, 3. Шохруҳ Холматов (С), 4. Ойбек Рустамов (9. Лазизжон Назиров, 66), 5. Владимир Аргун (77. Дадахон Сулаймонов, 75), 6. Равшанжон Ҳайдаров, 7. Азаматжон Турсунов (21. Достонбек Мелиқўзиев, 59), 10. Иқболжон Маликжонов, 14. Авазхон Маматхўжаев (11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 85), 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Исмоилжон Охунжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (8. Бахтиёржон Абдубаннонов, 89).  

Огоҳлантиришлар: Акбар Муродов (16), Шароф Муҳиддинов (80) – Авазхон Маматхўжаев (56), Муҳаммаданас Ҳасанов (47).

Четлатиш: Акбар Муродов (иккинчи сариқ, 77).


“Қўқон-1912” матбуот хизмати.


# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Қўқон-1912 2 2 0 0 4 - 0 4 6
2 Бунёдкор 2 2 0 0 5 - 1 4 6
3 Шўртан 2 2 0 0 4 - 2 2 6
4 Машъал 2 1 1 0 1 - 0 1 4
5 Навбаҳор 2 1 1 0 1 - 0 1 4
6 Локомотив 2 1 1 0 3 - 2 1 4
7 Пахтакор 1 1 0 0 2 - 1 1 3
8 Динамо 2 1 0 1 3 - 2 1 3
9 Андижон 2 1 0 1 3 - 3 0 3
10 Қизилқум 2 1 0 1 1 - 2 -1 3
11 Металлург 2 0 1 1 1 - 2 -1 1
12 Олмалиқ 2 0 1 1 2 - 3 -1 1
13 Насаф 3 0 1 2 3 - 7 -4 1
14 Сўғдиёна 2 0 0 2 0 - 2 -2 0
15 Нефтчи 2 0 0 2 3 - 5 -2 0
16 Бухоро 2 0 0 2 2 - 6 -4 0

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика