"Қўқон-1912": "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан ўйнаймиз
09 янв 2015 08:46
Новости
"Қўқон-1912": "Нефтчи" ва "Навбаҳор" билан ўйнаймиз
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам ўз қароргоҳида ўтказаётган жамоамиз кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда.
Эрталаб мураббийлар асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратмоқда. Тушликдан кейинги машғулот эса “Марказий” стадионда асосан тўп билан ишлаш билан ўтмоқда. Мураббийлар штабига Вадим Шодиматовни қўшилганини таъкидлаб ўтиш лозим. Фаолияти мобайнида асосан футбол академияларида муносиб ишлаб, кўпчиликни эътиборини тортган мутахассис бунгача “Бунёдкор” академиясида ишлаб келаётганди. Эндиликда Вадим Шахиржанович “Қўқон-1912”да ишлайдиган бўлди.
Таркибда 30 нафарга яқин футболчи шуғулланаётганини айтиб ўтиш лозим. Ҳозирча асосан маҳаллий ёшлар ва биринчи лига клубларида ўзини кўрсатишга эришга футболчилардир. Хусусан Дамир Низанов (“Орол”), Санжар Баратов (“Аланга”), Илҳом Жуманов (“Гулистон”), Сайдулло Раҳматов, Шохруҳ Холматов (“Нефтчи”) каби ўйинчилар айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Мураббийлар ишончини оқлаган ўйинчилар билан шартнома имзоланиб бормоқда.
Режага кўра, ушбу йиғин давомида иккита синов-назорат ўйини ўтказилади. Яъни 10 январь куни Фарғонада “Нефтчи” билан учрашув ташкил этилса, 14 январда Қўқондаги “Марказий” стадионда “Навбаҳор” билан куч синашилади. Албатта мазкур ўйинлар орқали мураббийлар футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечиради ва айримлари билан хайрлашилади.

Комментарии