RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   2 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди Новости

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

17 июнь, жума куни “Қўқон-1912” футбол клуби қароргоҳида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад, жамоанинг охирги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижаси ва келгусидаги аниқ режалар борасида кенгашиш эди.

Йиғилишни клуб вице-президенти, бош директори Толипов Бахтиёр Адилович ўтказди.

Мажлис аввалида йиғилиш раиси сўз олиб, янги буйруқни ўқиб эшиттирди. Унга кўра жамоа бошлиғи лавозими бекор қилинганини ва эндикликда спорт директори лавозими жорий этилиб, унга Мўминов Шуҳрат Адҳамович тайинлаганини, келгусида турли мусобақаларни ташкил этиш, мураббийлар ишини назорат қилиш ва жамоанинг натижаси, клубнинг ташкилий ишларига асосий жавобгарлардан бири Мўминов бўлишини таъкидлади.

Шунингдек Б.А.Толипов клубнинг ташкилий ишлари хусусан инфратузилма ижобий томонга ўзгариб бораётганини, асосийси келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйилаётгани, клуб моддий техник базаси эса сезиларли равишда яхшиланганини аммо шунга қарамай, жамоа қайд этаётган натижалар бунга мос бўлмаётганини билдирди.

Йиғилишда Б.А.Толипов “Қўқон-1912” ФК ўзининг шонли тарихига эга эканлигини, илгари жамоа футболчилари шаҳар обрўси учун ва ишқибозларни хурсанд этиш мақсадида жон қойитиб, астойдил ўйнаганини эслатиб, ҳозирги футболчиларга ҳам шундай жонбозлик кўрсатишлари лозимлигини, ҳар бир учрашувда майдонга мухлисларни мазмунли ва ижобий натижа билан хурсанд қилиш учун чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Илгари “Қўқон-1912” жамоасида баъзида молиявий муаммолар бўлган эрсада,  футболчиларнинг ҳар қандай рақиб олдида руҳи юқори бўлганини, бугунги кунда эса аксинча вазият кузатилаётганини айтиб ўтди.  

“Қўқон-1912” сўнгги бор 16 май куни ўз майдонида “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундан сўнг жамоа чемпионатнинг 11-12-13-турида ва Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи, дастлабки учрашувида мағлубиятга учради. Бу эса энг аввало клубнинг ашаддий ишқибозлари ва раҳбариятини қониқтирмагани табиий. Шу боис клуб вице-президенти, бош директори йиғилишда олий лиганинг биринчи даврасидаги қолган 4та ўйинда камида 6 очко олишни вазифа қилиб белгилаб, бу борада мураббийлар штаби ва футболчиларни ўз ишига янада жиддий ёндошишини вазифа қилиб белгилади.

Бугунги кунга келиб клубда айтарли молиявий инқироз бўлмаётганини, жамоа аъзолари ойлик ва мукофот пулларини ўз вақтида олаётганини, шунингдек футболчиларни учрашувларга кўнгилдагидек тайёргарлик кўриши учун имкон қадар барча шароитлар яратиб берилаётганини билдирди. Шу боис жамоанинг ҳар бир ўйинчисидан баҳсларда майдонга ғалаба қозониш учун чиқишлари зарурлигини билдирди.

Шундан сўнг футболчилар номидан жамоа етакчилари Андрей Бакланов, Игорь Голбан, Алексей Николаев ҳамда Азиз Тўхтабоев сўзга чиқиб, биринчи давранинг қолган учрашувлари “Нефтчи”, “Сўғдиёна” (Кубок ва чемпионатдаги - муаллиф), “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинларда ғалаба қозониш йўлида бор кучини бериб ўйнашга вада беришди.

Жамоа бош мураббийи Рустам Абдуллаев ҳам йиғилиш сўнггида сўз олиб, қўл остидаги ўйинчиларга тўлиқ ишонишини, гарчи натижа ижобий бўлмаётган эрсада, ўйиндан кўнгли қисман тўлаётганини билдириб, келгусида натижани ҳам ижобий томонга ўзгартириш учун қолган учрашувларда ўз олдиларига қўйилган вазифа – камида 6 очко олишга харакат қилишини билдириб, мухлисларни қувонтиришини маълум қилди.

Йиғилиш раиси Б.А.Толипов мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоанинг натижасини ижобий томонга ўзгариши учун жиддий ислоҳот қилишларини талаб этиб, уларнинг олдига яқин орадаги аниқ вазифани белгилаб берди.

Акс холда клуб раҳбарияти биринчи давра сўнггида мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоада қолиш-қолмасликларини ҳал қилиб беришини ҳамда уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини ҳам йиғилиш раиси алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳозирги инқироздан чиқиб кетиш учун яхши имконият бор. Бунинг учун мураббийлар ва футболчилар аҳил бўлиб, бир мақсад йўлида ишлаши талаб этилади.  

Йиғилиш раиси: Б.А.Толипов

Йиғилиш котиби: А.Охунов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика