RU

Последние новости

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  29 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

"Қўқон-1912": Ишончни оқлаган легионерларимиз Новости

"Қўқон-1912": Ишончни оқлаган легионерларимиз

Теги :  Қўқон-1912
Якунига етган мавсумда ҳам жамоамиз сафида икки нафар хорижлик футболчилар тўп суришди.

Иккинчи даврада таркибимизга келиб қўшилган сербиялик ўйинчилар – Никола Валентич ва Дарко Гожковичлар ўзларининг ишончли ўйинлари орқали қўқонлик футбол ихлосмандларининг меҳрини қозонишга муваффақ бўлишди.

Сербияликлар “Қўқон-1912” сафига ёзда қўшилишди. “Қўқон-1912” олий лигада қолишга эришди, демак легионерлар жамоа олдидаги вазифаларини бажаришди.

Дарко Гожкович “Машъал”га қарши баҳсда рақиб дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Айнан бу легионерлар туфайли жамоамизнинг мудофаа чизиғидаги муаммолар бартараф этилди.

Ўтказилган ўйинларда Никола ҳам Дарко ҳам ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш этишга ҳаракат қилишди. Бундан ташқари, хорижлик ўйинчилар майдон ташқарисида ҳам бошқаларга ўрнак бўлишга интилишди.

Бир сўз билан айтганда икки легионеримиз  ҳам жамоанинг ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссаларини  қўша олишди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика