RU

Последние новости

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  94 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди Новости

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари, мураббийлар штаби тузиб чиққан режа асосида давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотларнинг биринчи қисми футболчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишга қаратилаётган бўлса.иккинчи қисмда асосан тўп билан ишлашга эътибор қаратилмоқда.

“Шунқорлар”нинг машғулотлари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида олиб бориляпти. Жамоа таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ мураббийлар суперлигада тўп сурган бир қатор маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилиш борасида ишларни олиб боришмоқда. Келгуси йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги номлар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек ўринбосарлар жамоасига ҳам бир қатор ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадидаги кўрик бўлаётганидан барчангизни хабарингиз бор.

“Қўқон-1912” жамоаси билан шартномаларининг муддати якунига етган жамоанинг етакчи футболчилари, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ҳамда Қувондиқ Рўзиев келгуси мавсумни ҳам “шунқорлар” таркибида ўтказадиган бўлишди. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди.

Қуйида кечаги куннинг иккинчи ярмида ҳамда бугунги куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика