RU

Последние новости

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Қўқон-1912": Бир киши кам бўлиб "Пахтакор"га ютқаздик Новости

"Қўқон-1912": Бир киши кам бўлиб "Пахтакор"га ютқаздик

Бугун жамоамиз Қибрайда 2017 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг рақиби – мамлакатимизнинг энг номдор клуби “Пахтакор” бўлди.

Биринчи бўлимнинг 28-дақиқасида Суҳроб Бердиевнинг бурчакдан оширган тўпини Жалил Кимсанов боши билан Лобанов дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида “Пахтакорчилар” жавоб тўпини киритишди. Игорь Сергеев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва вазиятдан унумли фойдаланди. Ҳисоб 1:1.

Шунингдек, тайм охирида вакилларимиз бир киши кам бўлиб қолишди. Учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жалил Кимсановга ҳакам иккинчи сариқ карточкани ва қизил карточкани кўрсатди.

Ўйинда “Шерлар” жанговор таркибда ҳаракат қилишганини таъкидлаш жоиз. “Пахтакор” сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси саналишади. Шу боис вакилларимиз Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнади дейиш ҳам мумкин.

Биринчи таймда деярли Ўзбекистон миллий  терма жамоасига қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик.

Тошкентликлар таркибида кўрикда бўлиб турган сербиялик ҳимоячи Марио Маслач асосий таркибда майдонга тушди.

Иккинчи таймда тошкентликлар ҳисобда олдинга чиқишди. “Пахтакор”нинг иккинчи голига ҳам Сергеев муаллифлик қилди.

“Шерлар” учрашувнинг иккинчи қисмининг ярмида барча футболчиларни алмаштиришди. Бизнинг жамоада ҳам ўзгаришлар бўлди. Дарвоқе, Маъруф Зокиржонов яна жамоага қайтди. Маъруф иккинчи таймда майдонга тушди.

Бугун Иброҳим Раҳимов ва Жавоҳир Сидиқовлар соғлигидаги муаммолар сабабли майдонга тушишмади.

Қолган дақиқаларда футболчиларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ҳисобни ўзгарита олмадик. Натижада бир киши кам бўлиб “Пахтакор”га кичик ҳисобда ютқаздик.

Назорат учрашуви

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 2:1 (1:1)

Бош ҳакам: Жасур Мухторов.

Голлар: Игорь Сергеев – 2 та. – Жалил Кимсанов,

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Марио Маслач, Акбар Исматуллаев, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев.

«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Баҳодир Акрамов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захира: Никита Рибкин, Иқбол Маликжонов, Исмоил Охунжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Андрей Сидоров, Маъруф Зокиржонов, Ислом Абдуллаев.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика