RU

Последние новости

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  54

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди Новости

"Қизилқум" жамоаси Латвия чемпионини мағлубиятга учратди

Шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида охирги синов-назорат учрашувини ўтказди.
Унда кончилар Латвиянинг амалдаги чемпиони — "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари билан куч синашди.

Шу ўринда икки оғиз рақиб жамоа ҳақида.  "Вентсплис" (Вентсплис) футболчилари Латвия миллий чемпионатининг олти ( 2006, 2007, 2008, 2011, 2013, 2014 йиллар) карра чемпиони саналади. Жамоа Европа чемпионлар лигаси учрашувлари қатнашчиси. Таркибида нафақат Латвия, балки Литва, Грузия, Нигерия, Мавритания каби мамлакат футболчилари ҳам тўп суради.

Учрашувда бош мураббий Юрий Лукин энг сара таркибни майдонга туширди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб навоийликлар катта ташаббусга эга бўлишди.

33-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Феруз Бобоқуловнинг ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко рақиб дарвозаси тўрига жойлади ва ҳисобни очди — 1:0.

Орадан олти дақиқага ўтгач, украиналик ҳужумчи яна бир бор ўзини кўрсатди. Жарима майдончаси ташқарисидан дарвозадан чамаси ўн саккиз метрлар узоқликдан Вячеслав Шевченко дарвозанинг юқори тўққизлигини аниқ нишонга олди — 2:0.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳам майдонда шиддатли кураш давом этди. Аммо ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ўйинда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов (сардор), Жумаев Ғайрат, Андрей Деркач, Алишер Саноев, Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченко.

Захирадан майдонга тушганлар:  Алишер Холиқов, Асқаржон Муҳиддинов, Жамшид Шоҳназаров, Фаррух Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси аъзолари 18 февралдан бошланган Туркия йиғини доирасида кунига икки маҳалдан машғулотлар уюштирди.

Шунингдек, йиғин доирасида кончилар олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Сиде ва Белек шаҳарчаларида ўтган синов-назорат баҳсларида навоийликлар "Ростов" (Россия), "Карпати" (Украина), "Қайсар" (Қозоғистон), "Оқжетпес" (Қозоғистон), "Локарно" (Швейцария), "Вентспилис" (Латвия) жамоаларига қарши ўйнади. Бу ўйинлар "Қизилқум" жамоасининг янги мавсум арафасида ўз таркибини ва ўйин услубини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз, албатта.

Анталия йиғини 4 мартга қадар давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика