RU

Последние новости

21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  5 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1

«Қизилқум» жамоаси 18 февраль куни Туркияга йўл олади Новости

«Қизилқум» жамоаси 18 февраль куни Туркияга йўл олади

Шу кунларда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган «Қизилқум» жамоаси аъзолари машғулотларни Навоий шаҳрида давом эттирмоқда.
Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этишади. Машғулотлар 18 февралдан 4 мартга қадар давом эттиши белгиланган.

Мазкур йиғин доирасида кончилар Анталияда Украина, Руминия, Қозоғистон, Россия, Белоруссия ва Польша футбол клублари билан синов-назорат учрашувларида майдонга тушишади. Йиғинга мураббийлар штаби йигирма беш нафар футболчи билан йўл олишни режалаштирган.

Янги мавсум олдидан «Қизилқум» жамоасини ярим ҳимоячилар Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, ҳужумчи Наврўзбек Алимовлар тарк этганлигини хабар қилгандик. Айни пайтда жамоа машғулотларида украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач («Машъал»), ҳужумчи Вячеслав Шевченко («Биркиркара», Мальта)лар иштирок этяпти.  Шунингдек, ўтган мавсумда бошқа жамоаларда тўп сурган ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов («Бухоро»), Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев («Оқтепа»)лар ҳам кончилар таркибида кўрикдан ўтишяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 17 февраль куни пойтахтимизда тўпланади ва эртаси куни Туркияга сафар қиладилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика