RU

Последние новости

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  1 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  20 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  7 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

"Қизилқум": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади ФОТО Новости

"Қизилқум": Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади ФОТО

Тақвим бўйича дастлабки турда "Қизилқум" жамоаси Жиззахга сафар қилиши керак эди.
Аммо "Сўғдиёна" жамоаси уй учрашувлари ўтадиган стадион мавсумга шай эмаслиги туфайли учрашув Навоийда ўтказиладиган бўлди.

Янги мавсумдан бошлаб "Қизилқум" ёшларига Обид Худоёров мураббийлик қилмоқда. Мухлислар бу мутахассисни ўз вақтида "Зарафшон" (Навоий), "Насаф" (Қарши) жамоаларидаги ҳужумчилик давридан яхши билишади. Охирги йилларда Обид "Қизилқум" жамоасида мураббий Виталий Роговановга ёрдам бераётганди. Амалдаги йилдан бошлаб у мустақил фаолият олиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, "Сўғдиёна" ёшларига қарши кечган баҳс Обид Худоёров учун ўзига хос дебют ўйини бўлди. Учрашувда унинг шогирдлари ҳам ёмон таассурот қолдиришмади.

Тенг курашлар остида кечган ўйинда ягона гол мезбонларга илк ғалабани туҳфа этди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида жиззахлик ёшлар ўз жарима майдончаси ичкарисида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам томонидан белгиланган 11-метрлик жарима тўпини Сарваржон Холматов чиройли тарзда дарвоза тўрига жойлади — 1:0.

Учрашув фотогалереяси

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси
1-тур, 2015 йил 13 март (жума)
"Қизилқум" (Навоий) — "Сўғдиёна" (Жиззах) — 1:0 (0:0).
Навоий шаҳри. "Сўғдиёна"  стадиони. 425 томошабин
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов (Бухоро) — 7,8, Евгений Закутилин (Навоий) — 7,9, Леонид Закутилин (Навоий) — 8,2, Нодир Болтаев (Навоий) — 9.
Гол: Сарваржон Холматов (88-пен.).

"ҚИЗИЛҚУМ": 12.Дилшод Ҳамроев, 6.Бобуржон Ўроқов, 14.Олмос Файзиев (52.Виктор Григорьев, 51), 43.Ҳусниддин Фазлиддинов, 44.Саиджон Ҳайитов, 51.Бобуржон Искандаров (11.Маъруф Тиллаев, 46), 57.Нуриддин Раҳматуллаев, 58.Бобур Мамиров (54.Жаҳонгир Исматов, 83), 77.Нодиржон Шаҳобиддинов (48.Шуҳратжон Ражабов, 82), 87.Руслан Санаев (47.Сарваржон Холматов, 46), 90.Алишер Азизов (53.Хуршиджон Йўлдошев, 46).

"СЎҒДИЁНА": 12.Ширинбой Абдуллаев (31.Михаил Спиридонов, 46), 2.Дилмурод Икромов, 4.Бекзод Турсунов (3.Шуҳрат Суярқулов, 65), 5.Алишер Исломов, 6.Зуфар Ортиқов, 7.Санжар Риҳсибоев (14.Шаҳбоз Жўрабеков, 56), 8.Сирож Мелиев, 9.Сардор Қаҳҳоров, 10.Собир Ҳамидов (18.Муқим Тошматов, 46), 11.Нодирбек Ибрагимов, 15.Мўмин Мелиев (17.Ал-Салому Азатов, 78).

Огоҳлантиришлар:  Дилшод Ҳамроев (2), Руслан Санаев (40), Бобур Мамиров (53) — Сардор Қаҳҳоров (29), Собир Ҳамидов (45), Дилмурод Икромов (87).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика