“Қизилқум” уй учрашувларини Олмалиқда ўтказади
11 фев 2022 18:10
Новости
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ЎзПФЛга хат юборди. Унга кўра, навоийликлар ҳам уй стадионида майдонни янгилаш ишларини олиб бормоқчи ва шу боисдан янги мавсумнинг илк турларини Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказиб туради.
Шу тариқа, қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Бу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади.
Демак, қуръа аввалида қуйидаги 4 та жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”, “Қизилқум” ва АГМК.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии