RU

Последние новости

20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляциялари)  3 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  3 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  2 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1 16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да 1 нафардан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  2 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  2 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  5 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  3

"Қизилқум": Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва суриялик легионерлар кўрикдан ўтишади Новости

"Қизилқум": Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва суриялик легионерлар кўрикдан ўтишади

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионатини Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари ўн биринчи поғонада якунлади.
Бу натижа эса на футбол клуби раҳбариятини, на жамоа аъзоларини ва на мухлисларни қониқтиргани йўқ.

Шу боис, навоийликлар янги мавсумда ўз олдиларига катта мақсадларни қўйишмоқда. Режага кўра, 15 декабрь куни кончилар ўз қароргоҳларида йиғилдилар.

Машғулотларда ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда.

“Қизилқум” футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг билдиришича, айни пайтда 30 нафардан зиёд маҳаллий футболчилар билан машғулотлар олиб борилмоқда. Жамоани фақатгина нукуслик Наврўзбек Алимов расман тарк этган. Унинг янги мавсумни “Пахтакор” жамоасида бошлаши аниқ бўлган.

“Қизилқум” жамоаси илк йиғинни Навоий шаҳрида олиб боради. Машғулотлар 29 декабрга қадар давом этиши режалаштирилган. Сўнгра, янги йил байрами муносабати билан бир ҳафталик кичик таътил эълон қилинади. Режага мувофиқ, байрамдан сўнг, Юрий Лукин шогирдлари 5 январдан навбатдаги босқич ўқув-машғулотларига киришадилар.

Навоийликлар 2015 йилнинг 7 январида Тошкентда “ФутболМед” спорт-саломатлик марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.

Яна маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, “Қизилқум”нинг янги мавсумда юқори ўринлар учун курашиши кутилмоқда. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлари селекция ишларига жиддий эътибор қаратишмоқда.

Январь ойида пойтахтимизда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва Суриядан ташриф буюрадиган легионер футболчиларнинг кўрикдан ўтиши кутиляпти. Шунингдек, “Қизилқум” жамоаси февраль ойида Туркияда икки ҳафталик ўқув-машғулоти уюштиришни мўлжаллашган. Йиғин давомида Европа клублари билан бешта ўртоқлик ўйини ўтказилиши белгиланган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика