"Қизилқум" собиқ футболчиси унга қизил карточка кўрсатган ҳакамга Зидан услубида зарба берди
08 ноя 2023 14:48
Новости
"Қизилқум" собиқ футболчиси унга қизил карточка кўрсатган ҳакамга Зидан услубида зарба берди
Украина Биринчи лигасининг 15-туридан ўрин олган "Горняк-Спорт" – "Диназ" (2:0) учрашувида ғаройиб воқеа содир бўлди
Учрашувнинг антиқаҳрамони "Динас" ҳужумчиси Вячеслав Шевченко бўлди. Футболчи танаффусдан сўнг майдонга тушди, аммо атиги дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Форвард 64-дақиқада спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун қизил карточка олди. Ушбу вазият акс этган видеони ТЕЛЕГРАМ-каналимизда томоша қилишнгиз мумкин.
38 ёшли Шевченко унга қизил карточка кўрсатган ҳакамга яқинлашиб, Зинедин Зиданнинг ЖЧ-2006 финалидаги афсонавий зарбасини такрорлашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо уриниш у қадар муваффақиятли чиқмади.
Энди футболчининг хатти-ҳаракатлари ўрганилиб, унга тегишли жазо тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Шевченко фаолияти давомида Ўзбекистоннинг "Локомотив" ва "Қизилқум" клублари либосида тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии