RU

Последние новости

08:27Карло Анчелотти ультиматум қўйди  0 08:00Гвардиола кечаги дурангдан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  5 07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  2 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  1 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  24 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  6 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  20 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11

"Қизилқум" селекцияга катта эътибор қаратмоқда Новости

"Қизилқум" селекцияга катта эътибор қаратмоқда

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Қизилқум" юзага келган оралиқ танаффусдан унумли фойдаланиб асосий урғуни таркибни кучайтиришга қаратмоқда.
Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, бош мураббий Рустам Забиров жамоани тарк этган футболчиларнинг ўрнини қоплаш учун янги номларни таклиф этмоқда. Биринчи даврада биринчи лига клубларида тўп сурган футболчиларни ҳам йиғинга жалб этиб, кўрикдан ўтказмоқда. Масалан, "Андижон"дан ҳужумчи Александр Лупашко, "Оқтепа"дан Никита Павленко билан Дониёр Усмонов, олий лига клубларидан эса Собир Умонхўжаев ("Гулистон"), Элдор Бойматов ("Насаф"), Сергей Рекун ("Пахтакор"), Жалил Кимсанов ("Сўғдиёна"), Исроил Эргашев ("Олмалиқ") ҳамда Фаррух Нурлибоев ("Олмалиқ") жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда. Аввал хабар берилганидек, жамоа иккинчи даврада хорижлик футболчиларни қўшиб олишни режалаштирган. Катта эхтимол билан легионерлар шу кунларда жамоа ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда. 

Олтин изловчилар машғулотлар билан бир қаторда ўртоқлик баҳсларига ҳам аълоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, режалаштирилганидек, "Қизилқум"нинг синов назорат баҳсидаги илк рақиби "Бунёдкор" ёшлар жамоаси бўлди. Унда зарафшонликлар бош мураббийи Рустам Забиров ўз ихтиёридаги футболчиларнинг барчасини майдонга туширди.

Биринчи бўлимда таркиб қуйидагича кўриниш олди: Эркин Жабборов, Жалил Кимсанов, Темур Яфаров, Файзулла Қамбаров, Рустам Аъзамов, Никита Павленко, Андрей Власичев, Элдор Бойматов, Исроил Эргашев, Собир Усмонхўжаев, Александр Лупашко.
Иккинчи бўлимдаги таркиб билан танишинг: Элдор Тожибоев, Темур Айзатулов, Дониёр Усмонов, Фаррух Нурлибоев, Суннатилла Тошпўлатов, Сергей Рекун, Фарруҳ Ҳайдаров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Сарваржон Холматов, Темур Васильев, Наврўзбек Алимов.
Голлар: Никита Павленко (2та), Александр Лупашко, Тимур Васильев, Ғуломҳайдар Ғуломов.

Режага мувофиқ, бугун-эрта "Қизилқум" жамоаси ўқув-машғулот йиғинига Грузия, Украина, Латвия, Россиядан легионер футболчилар келиб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Забиров шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 24 июль куни ўтказади. Унда кончилар Наманганнинг "Навбаҳор" футболчиларига қарши майдонга тушадилар.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика