RU

Последние новости

07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  2 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди Новости

«Қизилқум» назорат баҳсида «Нефтчи»дан устун келди

Тошкент йиғинида ўйин амалиётини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилган «Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Навоийликларнинг навбатдаги рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» футболчилари бўлди.
 
Учрашув пойтахтимиздаги «Оқтепа» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни ФИФА рефериси тошкентлик Бахтиёр Намозов бошқариб борди.
 
Назорат баҳсида фарғоналиклар икки таркибда тўп суришган бўлса, «Қизилқум» жамоаси бош мураббий таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмади. Иложи борича, битта таркибга майдонда кўпроқ ҳаракат қилиши учун имконият берди.
 
«Нефтчи»га қарши ўйинда қуйидаги футболчилар майдонга чиқдилар:

 
Эркин Жабборов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Миржалол Қурбонов, Акмал Рустамов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Владимир Шишелов.
 
Захирадан майдонга тушганлар:
Алишер Холиқов, Сарваржон Холматов.
 
Ҳужумкор ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда навоийликлардан Элдор Бойматов ҳамда Владимир Шишелов бир-биридан чиройли голларга муаллифлик қилди. Фарғоналиклар рақибларининг икки тўпига Зоҳид Абдуллаевнинг ягона голи билан жавоб қайтаришди — 2:1.
 
Режага кўра, кончилар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 15 февраль куни Муборакнинг «Машъал» жамоаси билан ўтказади. Учрашув пойтахтимиздаги «Обод» стадионида соат 14.45 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика