RU

Последние новости

11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади Новости

"Қизилқум": Навбатдаги йиғин 5 январда бошланади

“Қизилқум” жамоаси аъзолари янги мавсум тараддудини 18 декабрда Навоий шаҳрида бошлашганди.
Дастлабки ўқув-машғулот йиғинида асосан маҳаллий ўйинчилар иштирок этдилар. Кунига бир мартадан ташкил қилинган машғулотларда бош мураббий Юрий Лукин ўттизга яқин футболчиларнинг жисмоний тикланишига жиддий эътибор қаратди.

Режага кўра, 28 декабрь куни йиғинда қатнашаётган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўзаро куч синашдилар.

Бош мураббий Юрий Павловичнинг таъкидлашича, дастлабки босқич машғулотларида футболчиларнинг асосан жисмоний ҳолатига аҳамият берилган. Улардан йигирма нафарга яқини январда бошланадиган навбатдаги йиғинга ҳам жалб этиладилар. Шунингдек, кейинги машғулотларда таниқли ҳужумчи Владимир Шишелов ҳам қатнашади.

Бундан ташқари, ўтган мавсумни “Бунёдкор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Нефтчи”, “Бухоро”, “Металлург” каби жамоаларда якунлаган  яна бир қатор тажрибали ўйинчилар ҳам “Қизилқум” мураббийлари кўригидан ўтиш истагини билдиришган. Уларнинг номларига яна бир ҳафтадан кейин аниқлик киритиш мумкин.

Шундан сўнг, клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари учун 2014 йилнинг 5 январига қадар қисқа муддатли таътил эълон қилинди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика