RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  90 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади Новости

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади

Айни пайтда Анталияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Кончиларнинг бу галги рақиби — Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" (Қизилўрда) футболчилари бўлди. Ўтган мавсумда ўз миллий чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган қизилўрдаликлар учун ҳам мазкур ўйин Туркиядаги учинчиси саналади. Бунгача улар "Ченоморец"(Одесса, Украина) ва "Кубан" (Краснодар, Россия) жамоалари билан куч синашган бўлса, уларнинг ҳар иккисида ҳам (1:3 ва 1:2) ҳисобларида мағлубиятга учрашган эди.

"Қайсар"ни икки йилдан бери ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган мутахассис Дмитрий Огай бошқаради. У 1981-82 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталсак, учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди.  Аммо стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишда омад қизилўрдаликларга кулиб боқди. 21-дақиқада "Қайсар" вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритдилар. Бу вазиятда қозоғистонлик ҳужумчи Елжас Атинбеков барчадан баланд сакраб, тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади — 0:1.

Шундан сўнг, кончилар барча эътиборни ҳужумга қаратишди. Жуда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилди. Аммо аксарият қулай имкониятлардан фойдаланишда Юрий Лукин шогирдлари  бир мунча оқсашди. Жумладан, 34-дақиқада Андрей Деркач ҳужумчи Вячеслав Шевченкони дарвозабон билан бирга бир вазиятга олиб чиқди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада Славага совуққонлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, ташаббус тўлиқ "Қизилқум" футболчилари томонида бўлди. Гарчи, ўйин кучли ёмғир остида ўтган бўлса-да, бу майдондаги шиддатни сусайтира олмади. Иккинчи бўлимда кончилар таркибида амалга оширилган ўзгаришлар ўйин суръатини оширди. Андрей Деркач ва Алишер Саноевларнинг кучли зарбалари йўлига "Қайсар" дарвозаси устуни тўғаноқ бўлди. 76-дақиқада Феруз Бобоқулов жарима майдончаси ичкарисида қулай вазиятни йўққа чиқарди.

Қисқача айтганда, "Қизилқум" жамоаси "Қайсар"га қарши баҳсда аввалги икки учрашувга нисбатан бир мунча чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этди.  Бироқ майдондаги устунлик якуний ҳисобда ўз аксини топмади, холос.

"Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби учрашувда қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Фарруҳ Ҳайдаров, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов.

Захирадан  майдонга тушганлар: Феруз Бобоқулов, Бобиржон Искандаров, Руслан Санаев,  Сарваржон Холматов, Ғайрат Жумаев.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари навбатдаги назорат учрашувини 25 февралда ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика