RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  88 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  28 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

"Қизилқум" катта ўзгаришлар остонасида Новости

"Қизилқум" катта ўзгаришлар остонасида

Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси катта ўзгаришлар остонасида турибди.
Йиғинни Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида олиб борган жамоа кеча “Навбаҳор” билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушди (0:0).

Айтиш керакки, мазкур ўйинда, “Қизилқум” сафида кўплаб янги футболчилар ҳаракат қилди. Аниқроғи, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Навоийнинг “Зарафшон-ПФК” жамоасида шуғулланаётган 10дан ортиқ футболчилар “Қизилқум” йиғинига ёппасига кўчиб ўтишди. Буни биринчи бўлимда ҳаракат қилган ўйинчилар таркибидан ҳам билиб олишингиз мумкин.

Биринчи бўлимда тўп сурган футболчилар: Артём Макосин, Акмал Холиқов, Азиз Усмонов, Акмал Рустамов, Зафар Тўраев, Бобур Искандаров, Шерзод Файзуллаев, Жамшид Шохназаров, Руслан Санаев, Ҳуршид Юлдашев, Жалил Кимсанов.
Иккинчи бўлимда тўп сурган футбочилар: Эркин Жабборов, Фарруҳ Ҳайдаров, Жалил Кимсанов (Суннатилло Тошпўлатов), Файзулла Қамбаров, Даурен Эшбоев, Исроил Эргашев, Сарвар Холматов, Элдор Бойматов, Собир Усмонхўжаев, Наврўз Алимов.

Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар ўзаро дурангга имзо чеқди.

Дарвоқе, юқорида айтиб ўтганимиздек, “Қизилқум” катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан бош мураббий Рустам Забировнинг келгуси тақдири ҳам сўроқ остида. Сабаби катта эхтимол билан клуб мураббийлар штаби янгиланадиган бўлиб турибди. Лекин бу ҳозирча клуб расмийлари томонидан расман тасдиқланмади. Олинган маълумотларга қараганда, бугун-эрта раҳбарият қарорини айтади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика